Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги боғчаларда заҳарланган ҳамда касалхоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси оиласи бағрига қайтган. Нурмат Атабековнинг билдиришича, ҳозирда шифохоналарда 3 нафар бола қолмоқда, уларнинг аҳволи ҳам барқарор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 2 октябрдан бошлаб барча боғчалар ўз фаолиятини одатий иш режимида давом эттиради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шота Руставели кўчасидан ҳаракатланиш қоидалари
CAEx HoReCa | UzFPT 2025 шу ҳафтада старт олади

2025-йил 2–4-октябрь кунлари Тошкентда CAEx HoReCa | UzFPT — озиқ-овқат маҳсулотлари, қадоқлаш, қайта ишлаш технологиялари ва HoReCa учун ечимларга бағишланган 2-халқаро кўргазма бўлиб ўтади.

• 3 кун давом этадиган кўргазмада қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:
— етказиб берувчилар ва дистрибюторларни топиш;
— ҳамкорлик шартларини таққослаш;
— ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, турли мамлакатлар тажрибасини ўрганиш;
— бозордаги долзарб янгиликлар билан танишиш.

• Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Жазоир, Миср ва Хитойдан 40 дан ортиқ компания иштирок этади.

📍 CAEx, Тошкент
2–4-октябрь, соат 10:00–17:00

Рўйхатдан ўтиш ва кириш — бепул

Реклама
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланади. Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топшириши мумкин.

Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиши ва камида 30 балл тўплаши шарт. Шунингдек, улар ва яқин қариндошларининг ўртача даромади белгиланган чегараларда бўлиши лозим: ҳудудларда 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача.

Муҳим шартлардан бири — ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида республика бўйлаб турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар эса алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.
Америкада конгресс пул бермагани учун ҳукумат ёпилди. Шатдаун (shutdown) охирги марта 2019 йилда 35 кун давом этган эди. Ўшандаям президент Трамп эди. Демократлар бир қатор социал дастурлар тикланиши, муддати чўзилишини талаб қиляпти.

Қоида тариқасида, шатдаун юз берганда аксарият федерал идоралар аҳолига хизмат кўрсатишни тўхтатади. “Мажбурий” ёки “муҳим” аҳамиятга эга бўлган фаолият давом эттирилади.

Масалан, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси фавқулодда ҳолатлар юз бермаса, Telegram аккаунти янгиланмаслигини, виза хизматлари эса давом эттирилишини билдирган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ер усти метроси 18 октябрдан қайта ишга тушиши кутилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият ва маърифат маркази “Манзил…” номли янги ролик тайёрлабди. Унда Президентдан совғага машина олгани билан танилган ёш устоз Эъзозбекнинг бир кунлик ҳаёти тасвирланган. Оддий ва самимий тарзда суратга олинган ушбу видеони, албатта, кўришни тавсия қиламан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электрон тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Натижада Apple Pay ва Google Pay сингари халқаро тизимлари Ўзбекистонда ишлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркда АҚШ етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбатида сўз борган.
Қатарга қилинадиган ҳар қандай ҳужум АҚШ тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилади. Дональд Трамп ўз фармони билан Қатарга Американинг хавфсизлик кафолатини тақдим этган. Ушбу хавфсизлик кафолати, гарчи конгресс томонидан маъқулланмаган бўлса-да, Исроилнинг Доҳага ракета ҳужумидан сўнг Қатарни ишонтиришга қаратилган.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 10 млрд сўм ажратди. Бунда маблағнинг 1,82 миллиард сўми турли ободонлаштириш бошқармаларига, 8,18 миллиард сўм эса туман кесимида тақсимланди.
Айни пайтда “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

2024 йилдан буён жорий қилинган рейтинг тизими қонунга риоя қиладиган ва солиқларни ўз вақтида тўлайдиган корхоналарга қўшимча имтиёз ва қулайликлар тақдим этади.

Семинарнинг асосий мақсади – тадбиркорларга ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланишни кўрсатиб бериш. Бу тадбир орқали кўплаб саволларга жавоб топиш ва бизнесни янада барқарор қилиш мумкин.

Қисқаси, тадбиркорлар учун жуда фойдали семинар!
Жонли эфир
Iskander buildings'дан ажойиб таклиф!

Энди Mezbon лойиҳасидан 2 хонали хонадонлар учун бош тўлов 92 млн сўмдан бошланади. Қолган қисмини 36 ойга бўлиб тўлаш мумкин!

📍Асосийси ишонч ва шаффофлик!

Биз билан боғланиш учун 👈

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад ростламоқда!

☎️Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
davletovuz
Сиёсатшунос, сенатор, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раҳбари Қудратилла Рафиқов матбуотда “Аламим бор…” сарлавҳали катта мақола эълон қилибди. …Мен у кишининг халқимиз ўтмиши, ватанимиз тарихи ҳақидаги ёниқ суҳбатларини кўп бор эшитиш бахтига муяссар…
Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Аламим бор» мақоласи Россия матбуотида ҳам «Моя душевная боль» номи остида чоп этилибди.

Муаллиф асрлар давомида инсоният илм-фанига ҳисса қўшган Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Фарғоний каби алломаларнинг мероси ҳақида тўхталиб, бугунги кунда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Ватанга қайтарилаётган маданий ёдгорликларни миллий уйғонишнинг муҳим элементи сифатида баҳолайди.

Мақолани батафсил бу ерда ўқинг
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги FIFA U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
2026 йил 1 январдан ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади — ҳукумат қарори лойиҳаси
iHamkor иловасида компания карточкаси янгиланибди. Энди компаниялар ҳақидаги асосий маълумотлар битта экранда жамланган ҳолда тақдим этилади. Илгаригидек оддий жадваллар ўрнига визуализация, диаграммалар ва таҳлил блоклари қўшилган.

Янгиланган карточкада суд ва ижро ишларидаги иштирок, давлат харидларидаги тендерлар ва шартномалар, молиявий кўрсаткичлар ва уларнинг динамикаси, солиқлар ва тўлов тарихи, активлар, молиявий мустақиллик ва ROA каби коэффициентлар, компаниянинг барқарорлик рейтинги ва кредит профили акс эттирилади.

Шунингдек, маълумотлар обуна доирасида автоматик янгиланади ва чекланмаган маротаба кўриш имконияти яратилган. Янгиланган формат бизнес субъектлари тўғрисидаги маълумотларни анча тушунарли ва тизимли шаклда тақдим этибди.
Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига олиб келган қоидабузарликлар учун TBC банкка 615 млн.сўм, Давр банкка 931 млн.сўм ва Hamkorbank'га 955 млн.сўм миқдорида жарима солди. Регулятор ҳар бир банкда аниқланган ҳолатларни батафсил баён қилиб, бундан кейин бу каби ҳолатларни жамоатчиликка очиқлаб боришини маълум қилган.
ИШ ТОПИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ — CALL-МАРКАЗ ОРҚАЛИ!

Иш излаяпсизми?
Ёки сизга малакали ишчилар керакми?

Энди ҳаммаси битта қўнғироқ билан ҳал бўлади!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Call-марказ сиз учун хизматда!

• Иш изловчилар — ўзига мос иш топади;
• Иш берувчилар — керакли ходимларни тезда топади;
• Мутаҳассисларимиз бепул маслаҳат беради;
• Тезкор алоқа ва индивидуал ёндашув.

🕘 Иш вақти: Душанба–Шанба | 09:00–22:00
📲 Телефон: 712100421

Иш ҳам, ишчи ҳам — ҳаммаси Call-марказимизда!

Реклама
1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг "техпаспорт" (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди.
2025/10/26 08:31:52
Back to Top
HTML Embed Code: