Telegram Web Link
Ўзбекистонда Самарқанд халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади

2025 йилнинг 4–5 апрель кунлари “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилишади.

Муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири глобал миқёсдаги экологик ҳалокатнинг яққол намунаси бўлган Орол денгизи инқирозидир. Мутахассислар ва ҳукумат вакиллари зарар кўрган ҳудудларда ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини камайтириш бўйича барча ечимларни кўриб чиқадилар.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижонда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида байрам тантаналари бўлиб ўтди. 

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

📜 Электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖга кафолатланган тарзда сотади.

🗓 Инвестор ва Лойиҳа компаниялари 2025–2027-йилларда қуйидаги миқдордаги ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналарни ишга туширишни таъминлайди, жумладан:

Тошкент вилоятида кунига 2,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 390 миллион кВт электр энергияси;

Андижон вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

Қашқадарё вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

Самарқанд вилоятида 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

Наманган вилоятида 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт электр энергияси;

Фарғона вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт электр энергияси.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар!

⚠️ Ноқонуний, фирибгарлик йўллари билан сифатсиз умра хизматлари кўрсатилишидан огоҳликка чақирамиз!

📌Сўнгги уч ойда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида “Умра” фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 31 та турфирмада текширув ўтказилди ва уларнинг 26 тасига 75 млн сўм миқдорида жарималар қўлланилди.


🔝 Қонуний ваколатга эга бўлган Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ҳаж-Умра маркази ҳамда 12 та тадбиркорлик субъектлари орқали ишончли ва кафолатланган умра хизматларидан фойдаланинг!

🎞 Батафсил видеороликда

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилоятида инфратузилма соҳасидаги йирик ислоҳотлар, "Янги Ўзбекистон" массиви аҳоли фаровонлиги ва минтақавий тараққиёт йўлида хизмат қилмоқда

Жиззах вилояти Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда инфратузилма модернизатсияси бўйича намуна кўрсатаётган ҳудудлардан бирига айланмоқда.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган йирик ислоҳотлар ва кенг кўламли лойиҳалар вилоятнинг иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Вилоятда йўл-транспорт тармоғининг ривожланиши минтақанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Айниқса, 4К-253а йўлининг М-39 "Тошкент-Термиз" магистрал йўлига боғланиши орқали барпо этилган 4 километрлик янги автомобиль йўли ва 700 метр узунликдаги замонавий йўл ўтказгич минтақавий логистика тизимининг тубдан яхшиланишига хизмат қилади.

Мазкур лойиҳалар орқали транспорт ҳаракати тезлашиб, вилоятнинг бошқа ҳудудлар билан боғланиши янада қулайлашди.

Шунингдек, шаҳар ички транспорт тизимини ривожлантириш мақсадида янги автобус линиялари ишга туширилди.

Хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивини шаҳар билан боғловчи йўналишда 18 та автобус қатнови йўлга қўйилиб, бу аҳоли ҳаракатланишини осонлаштириш билан бирга, замонавий шаҳар транспорт тизимини шакллантиришга туртки бермоқда.

Жиззах вилоятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири – "Янги Ўзбекистон" турар-жой массиви. Бу ҳудуд замонавий инфратузилмаси билан нафақат қулай яшаш шароитларини яратмоқда, балки минтақанинг жадал ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда.

Мазкур массивда кўп қаватли турар-жой бинолари, замонавий мактаб ва болалар боғчалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, поликлиникалар,
"INNO" технопарки, спорт мажмуалари ва дам олиш масканлари барпо этилмоқда.

Бундан ташқари, массив атрофида кенг кўламли яшил майдонлар яратилиб, пиёдалар учун хавфсиз йўлаклар барпо этилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар нафақат экологик муҳитни яхшилайди, балки аҳолининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Жиззах вилоятида инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамламоқда.

Транспорт ва яшаш шароитларининг яхшиланиши вилоятга сармоядорларни жалб қилишга хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, янги саноат ва хизмат кўрсатиш марказларининг очилиши орқали янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу эса аҳолининг бандлигини ошириш, уларнинг даромадини кўпайтириш ва умуман олганда, Жиззах вилоятини мамлакатнинг етакчи иқтисодий ҳудудларидан бирига айлантиришга туртки бермоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Жиззах вилоятида олиб борилаётган инфратузилма ислоҳотлари, хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивининг барпо этилиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг ошишига муҳим ҳисса қўшмоқда.

Ушбу ўзгаришлар вилоятнинг замонавий шаҳарлашган ҳудудга айланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📲 Чиқинди хизмати учун тўлов “Тоза Макон” мобил иловаси билан янада қулай бўлди

Илова ёрдамида фойдаланувчилар жорий қарз, тўловлар тарихи, турар-жойда рўйхатдан ўтганлар сони, кадастр рақами ва уларнинг ҳудуди учун масъул бўлган санитар тозалаш корхонаси ҳақида аниқ ва тушунарли маълумотлар олишлари мумкин.

Иловадан фойдаланишни учун “App Store” ёки “Play Market”дан “Тоза Макон” иловасини юклаб олинг.

📌Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Рамазон ҳайити байрами куни белгиланди


"Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-124-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Бунда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.

📌 Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹29 март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

🔹31 март (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3🔥1
Рамазон ҳайитида метронинг ишлаш тартиби эълон қилинди

30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.


Рамазон Ҳайити байрами куни Тошкент метросида поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Айтилишича, 30 март кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
❗️Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

Қонунга кўра, шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши -

БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу жиноятни содир этган шахс, агар у ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлиги: Наманганда янги касб-ҳунар маркази

Доҳа шаҳрида Прогрессив ислоҳотлар маркази ва Доҳа фан ва технология университети (ДФТУ) ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ўзаро академик ҳамкорлик йўлга қўйилишини назарда тутган мазкур ҳужжатни имзолаш маросими мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.

Томонлар биргаликда республикамизнинг аҳоли зич жойлашган шаҳарларидан бири – Наманганда Ўзбекистон – Қатар касбий маҳорат маркази очишни режалаштирган. Марказда машғулот ДФТУнинг илғор дастурлари ёрдамида инглиз тилида олиб борилади.

Битирувчилар Яқин Шарқ, Европа ва Америкада ишлаш имконини берадиган, халқаро миқёсда тан олинган сертификатга эга бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

📌Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган матбуот анжумани таҳлилий-танқидий руҳда бўлиб ўтди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍5
3-Мис бойитиш фабрикасида дастлабки концентрат олинди

Жорий йилнинг 25 ва 29 март кунлари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тарихий воқеа рўй берди.

“Ёшлик I” кони маъданларини қайта ишлашга мўлжалланган 3-Мис бойитиш фабрикасининг йирик майдалаш цехида юклама билан синов жараёнлари ўтказилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 3-4-5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахмал тумани Мўғол қишлоғи 🇺🇿🇹🇯🇰🇬 Миллатлараро тотувлик ўзаро меҳр-оқибат ва бағикенглик азалий қадриятимиздир.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍31🥰1
2025/07/08 22:02:54
Back to Top
HTML Embed Code: