Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОКМКда учинчи мисни қайта ишлаш фабрикаси қурилиши давом этмоқда

У ишга тушганидан сўнг йилига 60 миллион тонна мис-молибден рудалари қайта ишлаш имкони пайдо бўлади.

3-Мис бойитиш фабрикасига дунёнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар етказиб берилмоқда ва ўрнатилмоқда.

"Бизнинг компаниямиз корхонани конвейерлар, тегирмонлар, гидроциклон қурилмалари, ўрта майдалагичлар, кичик конвейерлар ва етказиб берувчилар билан таъминламоқда", - деди мутахассис.


3-МҚФ тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, технологик жараёни марказлаштирилган бошқарув хонасидан бошқарилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️Фуқароларнинг Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун бўш иш ўринлари хусусида маълумот олиш мақсадида call-марказга қўнғироқ қилиб боғлана олмаётгани хусусида ОАВда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

📈Ҳақиқатдан ҳам, таклиф қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган. Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.

📞Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар  бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун алтернатив таклиф сифатида телеграм бот ишга туширилмоқда. Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади.

☑️Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати ҳамюртларимизнинг иш билан бандлигини таъминлашда ОАВ иштирокини қадрлайди. Эълон қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақидаги хабарлар  ҳамюртларимизнинг қизиқишларига сабаб бўлаётганидан мамнунмиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍6
🚧Бўстонлиққа олиб борувчи йўл икки кунга ёпилади

4-5 март кунлари Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан:

🔸4 март куни соат 10:00 дан 14:00 гача D012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” йўлининг 34–54 км.лари оралиғида;

🔸5 март куни соат 10:00 дан 14:00 гача D012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” йўлининг 34–66-км.лари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
🔰Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;

🔹9 март (якшанба) — дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

🔹21 март (жума) — Наврўз байрами;

🔹22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

🔹23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Жиззахлик ёшлар ва хорижда таҳсил олаётган бир гуруҳ ёшлар билан мулоқот ўтказди

Учрашув аввалида Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари юзасидан тақдимот қилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ва ёшлар ўртасида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
❗️Рақобат қўмитаси "Coca-Cola", "SAFIA", "Pepsi", "Oqtepa lavash" ва бошқаларни жаримага тортди

Бу компаниялар ташқи реклама ва ахборот жойлаштириш қоидаларини бузганликда айбланган.

Шунингдек, қонунбузарликларни бартараф этиш ва бундан буён такрорламаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍5
🔰Москва давлат университети вакиллари комбинатга ташриф буюришди

М. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Мураккаб тизимлар математик тадқиқотлари институти Стратегик тадқиқотлар маркази вакилларидан иборат делегация “Навоий конь-металлургия комбинати” АЖга ташриф буюрди.


Комбинат бошқармасида “НКМК” АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қувондиқ Санақулов ва Москва давлат университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, академик Владимир Квинт ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

✔️Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги объектларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
❗️Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔰 Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

🔘 Бунда:

🔹Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

🎞 Аҳоли даромадларини кўпайтиришда аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим масала

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
🚌 Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

2025 йил 5 мартдан бошлаб, йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади.

29-сонли “Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси” — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади.

120-сонли “Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи” — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А. Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади.

105-сонли “Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори” — Хонабод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди.

117-сонли “Тошкент қувур заводи – Food City” — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади.

154-сонли “Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси” — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади.

87-сонли “АИ Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси” — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.

17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори” — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади.

99-сонли “Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори” — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.

12-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Қушбеги мавзеси” — Қушбеги мавзесидан Кичик ҳалқа йўли ва Бобур кўчалари орқали Халқаро Аэропорт-2 бекатигача ҳаракатланади.

174-сонли “Авиасозлар АШБ – Жумабозор қўрғони” — Жумабозор АШБдан Жумабозор қўрғони бекатигача узайтирилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.

Қўшимча қатновлар 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари амалга оширилади.

🖊Қатнов жадвали қуйидагича:

775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15;

776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бошланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди

17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Cуд томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун чиқарилган маъмурий қарорларни "Safe Road" ЙҲХХ иловаси орқали ўз вақтида билиш ва тўлаб бориш мумкин.

Батафсил изоҳ видеода

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
❗️ Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Вазирлар Маҳкамасига тизимидаги коррупцияни билиб-билмасликка олиб юрган инспекция раҳбарлари ишига баҳо бериб, икки ҳафтада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича ҳар бирига аниқ вазифа қўйиш топширилди. Ҳар ойда биттадан инспекция фаолияти танқидий кўриб чиқилади ва улардан қаттиқ сўров қилиб борилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
⚡️ Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайдипрезидент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
2025/07/09 11:14:06
Back to Top
HTML Embed Code: