Telegram Web Link
❗️ Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар эртага соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда босқичма-босқич олиб ташланадиЭнергетика вазирлиги.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍7
Wildberries текширув натижаларига кўра 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Wildberries маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун буджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилар эканмиз, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, А. Навоий номидаги театрнинг Остона ва Олмаота шаҳарларига ижодий сафарлари, Қозоғистон Миллий музейи ва Абилхон Кастеев номидаги Қозоғистон санъат музейида кўргазмалар, шунингдек, Туркистонда ёшлар форумини ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик.

Ушбу тадбирларнинг юксак савияда ўтказилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли қардош халқларимиз ўртасида қарор топган дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдик, дейди Саида Мирзиёева.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
🔰Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;

🔹9 март (якшанба) — дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

🔹21 март (жума) — Наврўз байрами;

🔹22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

🔹23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишида иштирок этаётган "Enter Engineering" компанияси ишчиларига маош тўлашда кечикиш ҳолатлари кузатилиши бўйича изоҳ берилди.

ОКМК раиси Абдулла Хурсанов "Энг муҳими сифат, инсон омили ишнинг сифатига таъсир кўрматмаслиги керак", деди ва жараён қандай кечаётгани, молиялаштириш тартибини журналистларга атрофлича тушунтирди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 130 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Батафсил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Қорақалпоғистонда “Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” мавзусида семинар ташкил этилди

▫️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган семинарда Агентлик масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарияти, ҳудуддаги 44 та ташкилот ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, ОАВ ходимлари ва жамоатчилик вакиллари
иштирок этди.

Семинар давлат органлари ва ташкилотларидаги хотин-қизларнинг соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лидерлик компетенцияларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматидаги ислоҳотлар билан хабардор қилиш, мавжуд муаммоларни яқиндан ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Семинар аввалида сўз олганлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқарувида хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлашди. Соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилгани маълум қилинди. Президентимизнинг узоқни кўзлаган одилона сиёсатлари натижасида давлат ва жамият бошқарувида аёллар улуши ортиб, бу халқаро кўрсаткичларда ҳам ўз аксини топаётгани билдирилди.

Семинарда тажрибали ва салоҳиятли масъул раҳбарлар, соҳа мутахассислари раҳбар аёлларда лидерлик, халқпарварлик, креативлик кўникмаларини шакллантириш, давлат хизматида инновацион технологияларни қўллашда хотин-қизларнинг роли, давлат хизматчиларининг саломатлиги — давлат хизмати самарадорлиги кафолати, давлат хизматида оила ва карьера мувозанатини таъминлаш стратегиялари мавзуларида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Соҳада йиллар давомида босиб ўтилган ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашишди.

Семинар ўз ишини 5 та шуъбада давом эттирмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️"Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда

Довон йўлини қордан тозалаш ва музламаларни олдини олиш учун қум-туз аралашмасини сепиш ишлари бошлаб юборилган.

Ҳайдовчилардан эътиборли бўлишларини сўраймиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади

Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни Жиззахда кенг нишонланди

Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди ва "Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда жонажон Жиззахимизнинг барча хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этаман. Жорий йилда бу айём муборак Рамазон ойида нишонланаётгани ҳам ўзгача маънога эга. Зотан, муқаддас ислом дини ҳам аёлларни, оналарни эъзозлаш ва қадрлашга чақиради," деб барчани самимий муборакбод этди.

Ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, одамийлик, мардлик, олийжаноблик сари йўл кўрсатадиган, сабр-тоқат ва садоқат соҳибаси бўлган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Тўмарис, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Увайсий, Зулфия, Саида Зуннуновадек буюк аёлларимиз жасорати халқимиз тарихини ёруғ нур каби ёритиб турибди. Улуғ момоларимизга хос бўлган ноёб фазилатлар замонамиз аёллари сиймосида ҳам давом этаётганидан фахрланамиз.

Бугун юртимиз ва вилоятимизнинг шарафини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшаётган, ҳалол ва самарали меҳнатлари билан эътирофга сазовор бўлаётган хотин-қизлар сони тобора ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Жамиятда гендер тенглигини таъминлашга қаратилаётган давлат сиёсати натижаси ўлароқ, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар эсдалик кўкрак нишони ва вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Тадбирда санъат аҳлининг чиқишлари меҳмонларни хушнуд этди.


https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

📌Шаффофлик ва тезкорлик - вилоят ахборот сиёсатининг асоси

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мобил алоқа сифати ёмонми, WI FI ишламаяптими? Электрон давлат хизматлари сифатсиз кўрсатиляптими?

«Ўзкомназорат» Инспекциясининг 1144 Ишонч телефонига мурожаат қилинг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

"Сизнинг хавфсизлигингиз тўлиқ кафолатланади
", — дейилади хабарда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
🗓Овоз бериш босқичи бошланишига 1 кун қолди

☑️Бугун, 10 март соат 23:59 да саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади.

🔹Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

📌Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда фаол бўлинг!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Фарғонани обод ва гўзал масканга айлантирайлик!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3🔥1
2025/07/11 20:52:32
Back to Top
HTML Embed Code: