Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

🇺🇿🇫🇷 Бугун Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтди.


Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган ушбу нуфузли тадбир Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди.

📌 Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказилди.

➡️ Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

📹 Айни пайтда Францияда бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси томонидан тайёрланган видеолавҳа ушбу форум тафсилотларига бағишланган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💵Жиззах, Наманган ва Тошкентда $194 минг қалбаки валюта мусодара қилинди

ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари 6 та ҳолатда 12 нафар шахсдан жами $193.8 минг қалбаки пулни мусодара қилди.

Улар сохта купюраларни ҳақиқий доллар ёки сўм эвазига сотишга уринган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
1👍1
“Навоий азот” АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Бугун соат 14:10 да Навоий шаҳрида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилди.

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2😢1
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
🗓 Қонунчиликка кўра, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.

🚫 Бунда, мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

📝 Давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарғонада 9,2 млрд сўмлик қарийб 13 кг наркотик мусодара қилинди

Текширувда Марғилонда яшовчи 3 нафар шахс уйни ижарага олиб, у ерда наркотик моддалар тайёрлаб келгани аниқланди.

Тадбир давомида 8 кг 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг 209 гр. "Спайс", 427 гр. "Мефедрон", 12 кг 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг 925 гр. тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди.

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган 12 кг 821 гр. синтетик наркотикнинг қора бозордаги баҳоси 9,2 млрд сўмни ташкил этади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

🎞 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизими етарли даражада самаралими: вилоят ҳокимлигида танқидий таҳлил

https://www.tg-me.com/hudud_inform
#хушхабар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Нурли истиқбол" газетаси икки йиллик танаффусдан сўнг яна қайта чоп этила бошлади.

Вилоят Ахборот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаевга кўра, туман-шаҳар ҳокимликлари муассислигидаги 14 та газетанинг 7 таси 2-3 йилдан бери чиқарилмаяпти.

Тизимга тўғри ва оқилона ёндашув сабаб жорий ойдан бошлаб 3 та босма матбуот чоп этилмоқда. Қолган 4 та газета фаолияти келаси ойдан тикланади.


Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👏1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

📍Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми доирасида Франция соғлиқни сақлаш вазири Янник Нойдер мамлакатимиз соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Хўш, учрашувда қайси масалалар муҳокама қилинди?

Қандай истиқболли келишувларга эришилди?

📹 ССВ Матбуот хизматининг Франциядан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амир Темур дарвозаси

Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга XIX аср охирларида француз фотографи томонидан олинган фотосуратни совға қилибди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади

Жиззах вилоятида ўтказилаётган “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” доирасида иштирокчилар янги бизнес ҳамкорлар топиш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқдалар

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, сўзга чиқди.

Вилоят ҳоким ўз сўзида “Тадбирни юқори савияда ташкил этган ва унда иштирок этаётган тармоқ ва ҳудудий саноат корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ва масъулларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз” дия таъкидлаб ўтди.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестиция муҳитини қулайлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ҳамда импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ярмарка доирасида автомобилсозлик, қурилиш материаллари, тўқимачилик, кимё ва электротехника соҳаларидаги тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кичик бизнес субъектлари учун янги имкониятлар яратишга катта эътибор қаратилган.

Президентимиз таъкидлаганидек, тармоқлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро кооперация бўлмас экан, қўшилган қиймат занжирини ва янги индустриал тараққиётни тасаввур қилиб бўлмайди.

Жорий ярмаркада республикамизнинг барча вилоятларидан ҳамда тегишли тармоқлардан 150 дан ортиқ корхоналар 3,5 минг турдан зиёд маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирда 800 га яқин тадбиркорлар ҳам иштирок этяпти.

Жиззах вилоятида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда импортни оптималлаштириш борасида жиддий ишлар олиб борилмоқда.

2024 йилда вилоятда 26 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва аҳоли жон бошига 17 млн. сўмдан тўғри келди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 5,0 трлн. сўмдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2025 йил якунига қадар 62 турдаги 4,3 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг самарасида импорт ўрнини босиш 332 млн. долларни ташкил этади.

Жиззах вилоятининг асосий ривожланган соҳалари автомобилсозлик, пахтани қайта ишлаш, енгил саноат, қурилиш материаллари ва электротехника саноатларидир. Шу муносабат билан барча тадбиркорларни ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилишга чорлаймиз.

Тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд кооперация имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, 2024 йилга нисбатан жорий йилда бу кўрсаткични 2 баробарга ошириш имконияти мавжуд.

Ярмарка саноат субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта майдон бўлиб хизмат қилади!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
📢 Ижтимоий тармоқларда 15-16 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

❗️ Шуни маълум қиламизки, Президент фармойиши билан 2025 йил 11 мартдан "долзарб бир ойлик" сафарбарлиги эълон қилинган.

⁉️Асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
⚫️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парижга давлат ташрифи доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси француз ҳамкорлар билан маданий мерос ва таълим соҳасида бир қатор битимларни имзолади.

⚫️Жамғарма раиси ва ALIPH Кенгаши раиси Бариза Киари томонидан Мерос муҳофаза қилиш халқаро альянси (ALIPH) билан имзоланган битим қўшма реставрация лойиҳалари, меросни сақлашнинг илғор усулларидан фойдаланишга йўл очиш имкониятларини назарда тутади. Шунингдек, Жамғарма раиси ALIPH Кенгашига аъзо бўлди.

⚫️Франция Миллий маданий мерос институти билан битим мерос соҳасидаги мутахассислар учун таълим дастурини ишга тушириш ва Францияда амалиёт ўташни ташкил этишни ўз ичига олади.

⚫️Жамғарма раиси ўринбосари ва институт директори Мари Фаверо томонидан Франциянинг Марказий Осиё тадқиқотлари институти билан имзоланган протоколда ноёб китоблар ва қўлёзмаларни сақлаш бўйича конференциялар, таълим дастурлари ва лойиҳаларни ўтказиш назарда тутилган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Вилоят "Матбуот уйи"да ахборот хизматлари ходимларининг иш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🎗CHALLENGE SAMARKAND 2025

🔝23-24 август кунлари дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Самарқандда триатлон бўйича ноёб ҳаваскорлар пойгаси – Challenge Samarkand бўлиб ўтади!

🔝Мусобақа энг янги “Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади.

Challenge Samarkand нафақат бутун дунёдан кўплаб спортчиларни, балки триатлон афсоналари - йирик халқаро мусобақалар ва Олимпия ўйинлари иштирокчиларини ҳам ўзига жалб қилади. Пойгада жаҳон PTO рейтингининг ТОР қаторидан жой олган элита PRO спортчилари қатнашмоқда.


📌Спортчилар учун қуйидаги масофалар мавжуд:

🔷Ўрта масофа - 1,9 км сузиш, 90 км велосипед, 21,1 км югуриш;

🔷Спринт масофаси - 0,75 км сузиш, 19 км велосипед, 5 км югуриш;

🔷Аёллар югуриш - 5 км;

🔷Болалар югуриш - 200, 400, 600, 800, 1000 м югуриш.

📌 Қадимги Осиё оламига спорт саёҳатингиз Challenge Samarkand билан бошланади!

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Жорий йилнинг 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шоҳрух Мирзо кўчасида  жойлашган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги кутубхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа  жойига  соат 22:57 да етиб бориб, соат 23:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг шифт ва том қисми қисман ёниб зарарланган.

Ушбу ёнғин кутубхонанинг маъмурий биносида содир бўлган ҳамда кутубхонадаги китобларга ҳеч қандай зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
2025/07/09 23:07:42
Back to Top
HTML Embed Code: