Telegram Web Link
❗️“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади


“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (264-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

🔹педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

✔️Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

▪️“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

▪️“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

📝Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

💸Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда туннель қазиганларга ҳукм ўқилди

Суд томонидан 1986 й.т. Қирғизистон фуқароси 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадон ундаги “ер ости туннели” кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинди.

Бундан ташқари, 1984 й.т. Ўзбекистон фуқаросининг Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙдаги хонадонида аниқланган иккинчи ерости туннели ҳам суд ҳукмига мувофиқ, тегишли тартибда йўқ қилиниб, мазкур уй ҳамда ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Қонунбузарга нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил қилинди.

Мазкур тадбир, Миллий гвардия Ахборот хизмати ва АОКА ҳамкорлигида ўтказилиб, унда 20 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Улар Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби ҳамда унинг ҳудудида жойлашган камондан (паракамондан) отиш базаси комплекси, От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳудудида соҳанинг спорт йўналишида эришаётган ютуқлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Тадбир доирасида давлатимиз раҳбарининг Қарори ва спорт соҳасига оид белгилаб берган устувор вазифаларининг амалий ижроси юзасидан маълумот ва кўргазмали тақдимотлар ўтказилди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
🛩Сариосиё аэропорти илк техник рейсни қабул қилди

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё маҳаллий аэропортида реконструкция ишлари муваффақиятли якунланди. Бугун мазкур аэропорт “Silk Avia” авиакомпаниясига тегишли ATR-72-600 самолётининг биринчи техник парвозини муваффақиятли қабул қилди.

Реконструкция доирасида аэродромнинг сунъий қопламаси тўлиқ капитал таъмирланиб, 1550 метр узунликдаги ва 35 метр кенгликдаги учиш-қўниш йўлаги икки қатламли асфальт-бетон билан мустаҳкамланди. Шунингдек, юриш йўлаги ва иккита ATR-72 русумли самолёт учун мўлжалланган перрон ҳам замонавий талабларга мос равишда янгиланди.

Сариосиё аэропортининг учиш-қўниш йўлаги 1976 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва уни капитал таъмирлаш парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ATR-72 ва ундан кичик тоифадаги ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида зарур эди.

Бугунги техник рейс ушбу аэродромнинг тўлиқ парвозга тайёрлигини амалда кўрсатди.

Шунингдек, 100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал биноси қурилиши ҳам якунланиш арафасида.

Реконструкция ишлари тўлиқ тугагач, бир ой ичида Сариосиё аэропортидан мунтазам йўловчи рейсларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥2
1-2 май кунлари 8 вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#samarqand_viloyati

Самарқандда металлургия соҳасида йирик инвестисиявий лойиҳа ишга туширилди

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида ФВВ маълумоти

1 май куни соат 07:01 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин -қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.

Ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.

Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий, 6 та махсус турдаги ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Ёнғин натижасида цехнинг таҳминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ҳодимлари чиқишган.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
❗️Ал-Хоразмий университети ташкил этилади


“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-160-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

🏛Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

🔰Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан

🔹математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.

📋Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

📝В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади

✔️Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍2
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
АҚШ расмийлари Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг 131 нафар фуқаросини депортация қилиш бўйича операцияни ташкил этгани ва молиялаштиргани учун миннатдорлик билдирди. Ички хавфсизлик вазирлигининг таъкидлашича, операция «АҚШ иттифоқчилари учун стандартни белгилайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки томонлама келишувлар доирасида АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш мақсадида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилиши маълум қилинганди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди.

Президент 2022 йил августда ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ўтган йилларда муҳандислик тармоқлари тортилиб, 1 минг 773 та хонадонли 72 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу йил мингта хонадонли яна 28 та турар жой қурилиши режалаштирилган. Бу ерда жами 5 мингдан ортиқ хонадон бўлади.

Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда. Шаҳарча марказида Хоразмийнинг ҳайкали ўрнатилади.

Ҳайкал шаҳарчада барпо этилаётган 20 гектарлик боғнинг кириш қисмида ўрнатилади. Унинг баландлиги 22 метр, пойдевори билан бирга 30 метрдан зиёд бўлади.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмга қарийб 8 миллион доллар эвазига 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда. Ҳозирга қадар шундан 50 таси келтирилган.

“ЕВРО-5” талабларига муносиб мазкур автобусларнинг сиғими 70 кишилик. Таги паст бўлгани учун ногиронлар ва кексалар учун ҳам қулай. Шунингдек, Wi-Fi ва кузатув камералари ҳам мавжуд.

Аввалги кичик автобусларнинг ҳар бири кунига 200-300 кишини ташиган бўлса, янги автобусларнинг ҳар бири минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг қатнов оралиғи вақти ҳам икки баробарга қисқариб, 5-12 дақиқага тушди. Натижада Урганч шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 38 фоизга етди.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
👍1
⚡️ Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

Куни кеча С.Мирзиёева ҳамда Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси ислом дини асосида ётган умуминсоний ва маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаётгани учун мазкур халқаро ташкилотга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева ҳар йили ўтказиладиган Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофотининг 2026 йилги ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилганидан бениҳоя мамнун эканини изҳор этди.

«Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз бу дунёни янада яхшироқ қила оламиз», — дея таъкидлади С.Мирзиёева.

📌 Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти — дунё тараққиётига катта ҳисса қўшаётган, инсон ҳуқуқлари, тинчлик ва адолат учун курашаётган шахсларга бериладиган, халқаро даражада энг юқори баҳоланадиган юксак эътирофлардан биридир.

Ушбу мукофот 2019 йилда Рим папаси Франциск ва Ал-Азҳар университети бош имоми Аҳмад Ат-Тойиб ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтган тарихий учрашув шарафига таъсис этилган бўлиб, улар биргаликда инсоний биродарлик ҳақидаги ҳужжатни имзолаган эди.

🔷 БАА асосчиси марҳум Шайх Зоид ибн Султон Ал-Наҳаён номи билан аталадиган ушбу мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлиб, соврин пули ижтимоий муаммоларга ечим топаётган, тинчлик ва бирдамликка ҳисса қўшаётган шахслар ва ташкилотлар ўртасида тақсимланади.

🔴 Ҳакамлар ҳайъати таркибига турли йилларда олий мартабали ва нуфузли шахслар киритилган, жумладан:

Доктор Уидед Бушамауи, Жаноб Кайлаш Сатяртхи — тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиблари; Катерин Самба-Панза — Марказий Африка Республикасининг собиқ президенти; Мегавати Сукарнопутри — Индонезиянинг собиқ президенти; Ирина Бокова — ЮНЕСКОнинг собиқ бош директори; Ребека Гринспан Майуфис хоним — БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) бош котиби; Авраам Купер — АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси.


2025 йилдаги ҳакамлар ҳайъати қуйидагилардан иборат:

✔️ Макки Салл — Сенегал ва Африка Иттифоқининг собиқ президенти;
✔️ Хосе Луис Родригес Сапатеро — Испаниянинг собиқ бош вазири;
✔️ Нгози Оконжо-Ивеала — Жаҳон савдо ташкилоти бош директори;
✔️ Кардинал Питер Кудво Аппиаҳ Турксон — Понтифик Фанлар академияси ва Понтифик Ижтимоий фанлар академиясининг маслаҳатчиси;
✔️ Патрисия Скотланд — Миллатлар ҳамдўстлиги бош котиби;
✔️ Муҳаммад Абдусалом — «Инсоний биродарлик» мукофоти бош котиби.

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍161🔥1🥰1👏1
2025/07/08 19:35:16
Back to Top
HTML Embed Code: