Telegram Web Link
Президент “Тошкент-Шарқий” аэропортидаги қурилишни кўздан кечирди

Бугун, 18 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэропортидаги қурилишни кўздан кечирди.

Қайд этилишича, у ерда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги янгиланиб, энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. Шунингдек, 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда.

Янги аэропорт қулай жойлашуви туфайли пойтахт ва Янги Тошкент шаҳри учун муҳим транспорт хабига айланиши, шу билан бирга, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш учун қўшимча рағбат бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, давлат раҳбарининг Паркент туманида бугун туризм, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 июнда Президентнинг "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида фуқаро (иш) авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланган. Ҳукуматнинг 1166-Ф-сонли Фармойиши билан эса лойиҳанинг қиймати эквивалентда тахминан 363 млн 27,4 минг АҚШ долларига тенг этиб тасдиқланган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3
Беш юлдузли Самарқанд давлат университети жаҳон рейтингларида  юқорилади

Дунёнинг энг нуфузли Times Higher Education рейтинг агентлигининг Impact Ranking-2025 йил натижалари эълон қилинди.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мазкур нуфузли рейтингда дунёнинг энг яхши ТОП-600 олий таълим муассасалари қаторидан жой олди.


Батафсил:
 http://ishonch.uz/news/3998

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА МУНОСИБ РАҲБАР БЎЛИШГА АРЗИЙМАНМИ?» – Шерзодхон Қудратхўжа Президент даъватига муносабат билдирди

16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши жамоатчилик орасида акс-садо бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўз муносабатини қуйидагича баён этди:

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3999

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
21
Бухорода кўмилган Конституция

Ўтган ҳафта Бухорода инсон эмас, конституция, қонун ва инсон қадри тириклай кўмилганига гувоҳ бўлдик.
Бир пайтлар гуллаб-яшнаган, не-не табаррук зотларни дунёга тортиқ қилган ва одил ҳукмронларга шоҳид бўлган Бухоро, ҳозирга келиб, “сиртмоқ ва кўмиш” сиёсати билан бошқарилаётгандай.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4000

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😱611👍1🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Австрия компанияси Паркентда 1,2 минг гектарли тоғ-чанғи курорти қуради

Президент Мирзиёев Паркент туманига ташриф давомида “Олтин бел” чўққисидаги дам олиш маскани ва янги лойиҳалар билан ҳам танишди.

Қайд этилишича, ушбу масканда Австрия компанияси томонидан 1,2 минг гектарда тоғ-чанғи курорти қуриш режалаштирилган. Унинг доирасида 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, чанғи учиш ва осма дор йўли, шалелар, пикник майдони, ресторанлар, соғломлаштириш хизматлари ташкил этилади.

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва тўлиқ қувватда кунига 15 минг нафар сайёҳни қабул қилиш имконига эга бўлади.

Умуман, ҳудудда туризмни ривожлантириш мақсадида қиймати 1,8 млрд доллар бўлган 52 та лойиҳа амалга оширилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍211
Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятига ташриф буюради

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбари ҳудудлар ривожи ҳамда ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишади.

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАга таклиф:
Журналист Зебо Намозова аниқ назорат талаб қилмоқда


Бошловчининг “Газеталарда кўтарилган муаммоларга қандай чора кўриляпти?" деган саволига:
– АОКА даврий нашрлардаги танқидий-таҳлилий мақолаларни кузатиб бориб, ташкилотларнинг матбуот хизматларидан унинг ечими бўйича нима чора кўрилгани ҳисобини сўраши керак, деб ўйлайман. Матбуот котибларининг иш самардорлигини шу орқали ҳам баҳолаб бориш лозим, – дейди журналист «Маданият ва маърифат» телеканалидаги "Газеталар шарҳи" кўрсатувининг "ISHONCH" нашрига бағишланган илк сонида.

#АОКА #матбуот #танқид #журналистфикри #етказишмасъулияти

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍103👏1
Қашшоқликдан юлдузликкача: дунё футболини ларзага солган камбағал болалар

Камбағаллик – оғриқли ва синовларга тўла йўл. Бироқ у баъзан буюкликка етакловчи кучли мотивацияга айланиши мумкин. Дунёда кўплаб машҳур ва буюк шахслар борки, улар қашшоқлик ва оғир болаликни енгиб ўтиб, шон-шарафга эришганини кўриш мумкин.

Батафсил:
 http://ishonch.uz/news/3997

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Россия миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олган

Россия президенти Владимир Путиннинг дунё ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувида ЎзА Бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов ҳам иштирок этди.

ЎзА раҳбари ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган мамлакатда қандай ишлар олиб борилаётгани билан қизиқди.

“Меҳнат бозорида жуда кўп ижтимоий муаммолар борлигини биламиз ва буни тушуниб турибмиз. Шавкат Миромонович билан миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Нега? Чунки бугунги кунда меҳнат бозоримиз қандай авҳолалигидан хабаримиз бор. Бу сизга бироз босим бўлиши мумкин.
Аммо биз нима қилишни биргаликда келишиб олдик: Россияда ишлашни хоҳлайдиганлар олдиндан тайёрланади. Бу рус тилини, рус маданиятини ўрганишга ва бошқаларга тегишли. Умуман олганда, бу борада яхши режаларимиз мавжуд. Умид қиламанки, буларнинг барчасини ташкил қиламиз”, – деди Владимир Путин.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
51
Акмал Бурхонов: Аноним криптоҳамёнлар, сунъий интеллект ёрдамида сохта маълумотлар тарқатиш авж олмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги замонавий чақириқлар ва таҳдидлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Батафсил:
 http://ishonch.uz/news/4002

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
31🍾1
Ўтган йили юртимизда 12 миллиондан ортиқ киберҳужумга уриниш ҳолатлари қайд этилган–маъсул

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги замонавий чақириқлар ва таҳдидлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция давом этмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4003

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🌭1
Президент Шаҳрисабздаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди.

Қайд этилишича, мазкур “Оқ сарой” клиникаси россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 4 та жарроҳлик ва 6 та реанимация хоналари, 100 дан ортиқ шифо ўринлари мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 4 та ва кунига 25 тагача юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилган. Бунинг учун Россия, Туркия ва Кувайтдан малакали шифокорлар ишга жалб этилган. Стентлаш, аорта коронар шунтлаш, туғма нуқсонларни бартараф этиш, эндопротезлаш каби даволар самараси юқори.

“Марказ юқори аниқликда ташхис хизмати ҳам кўрсатади. Масалан, замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона”, – дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.


Давлат раҳбари бундай инновацион клиникалар тиббиётда сифат ва дунёқарашни ўзгартириши, бошқаларни ҳам трансформацияга ундашини таъкидлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
Ҳисоб палатаси: давлат харидлари сунъий интеллект ёрдамида мониторинг қилиняпти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўтказилаётган “Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги замонавий чақириқлар ва таҳдидлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда замонавий технологияларнинг жорий этилиши ва уларнинг ҳуқуқий соҳадаги аҳамияти кенг муҳокама қилинмоқда.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4004

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11🤔1🌚1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газета ўқимаган миллат китоб ҳам ўқимайди!

Журналистдан жиддий чақириқ


Бир ойларча олдин ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган норасмий статистикада Ўзбекистон китобхонлик бўйича Ўрта Осиёда энг паст ўринда эканлиги ҳақидаги кўрсаткич пайдо бўлди. Биз ҳамкасбларимиз билан ўша кўрсаткични муҳокама қилиб, у ердаги рақамларга ишонмадик.

Аммо бир нарсани таъкидлашни истардим, болалар кичик қизиқарли мақолаларни, матнларни ўқиш орқали катта адабиётга қадам қўяди. Болалар нашрлари фарзандларимизни китобхонликка бошлайди. Ўқиш бўлмаган жойда илмсизлик ва жаҳолат кучаяди. Шундай экан, қандай қилиб бўлса ҳам, болаларимизга китоб, болалар нашрларини ўқитишимиз керак, – дейди журналист Зебо Намозова.

#китобхонлик #журналистфакти #ўқишмаданияти

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3👏311
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккабоғ туманида ҳам 1,4 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этиляпти

Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» массивини бориб кўрди.

18 гектар майдонни эгаллаган массивда 54 та беш қаватли уйлар қурилиб, 1 минг 400 та хонадон аҳолига тақдим этилади.

Давлат раҳбари ҳудудда қурилган уч қаватли “Эко бозор”да яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирди, сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилди.

– Бозорлар тўкинлик, фаровонлик ва халқнинг маданиятини кўрсатади. Яккабоғда шундай обод маскан бунёд этилгани қувонарли. Халқимизнинг харид қобилияти, бозор маданияти ошяпти. Шунга муносиб бундай қулай савдо марказларини кўпайтириш керак, – деди Президент.

Мутасаддиларга Аҳолининг дам олиши, болалар ва ёшларнинг фаол вақт ўтказиши учун ҳам қулайликлари бўлган концепция асосида бошқа туман марказлари ва массивларни ҳам ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
Оғир меҳнат қилиш шарафи ёхуд қуллик менталитети

Замон илгарилаган сари ҳаёт енгиллашмоқда. Фан, технология, рақамли иқтисодиёт — булар нафақат турмуш тарзимизни, балки дунёқарашимизни ҳам ўзгартириши лозим бўлган омиллардир. Аммо кўпинча биз ҳаётимиз енгиллашганини қабул қилишга тайёр эмасдекмиз. Айниқса, меҳнат ҳақида ҳануз эскича тасаввурларимиз мавжуд.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4001

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍42
#Кун_ҳикмати

Ақлнинг ғалабаси ақлсизлар билан тинчликда яшай олишдир.


✍️  ВОЛЬТЕР


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍411🎉1
Пойтахт жамоат транспортида: тўловсиз юрган йўловчилар ва кондиционер муаммоси

2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пулда йўл ҳақи тўлаш бекор қилиниши билан бирга, жамоат транспорти тизимида туб ўзгаришлар бошланди. Энди йўлкира фақат банк карталари, мобил иловалар ёки QR-чипталар орқали тўланади. Расмийларга кўра, бу қарор йўловчилар сонининг 30−40 фоизга ошишига сабаб бўлган, тизим шаффофлашган ва хавфсизлик ортган. Бироқ, амалиётда барчаси шунчалик силлиқ кечмаётгани аён бўлмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4006

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
5👍2🎉2❤‍🔥11
Дезинформация ва мизинформация: уларнинг фарқи нимада?

Ахборот асрида яшаётганимизга қарамай, ҳақиқатни ёлғондан ажратиш тобора мураккаблашиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалардан фойдаланувчилар сони ортиб бориши билан фейк маълумотлар ҳам тез тарқалмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4007

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🎉21❤‍🔥11
2025/09/11 17:02:03
Back to Top
HTML Embed Code: