Telegram Web Link
ҲАЗРАТИ ШАЙХ ИСҲОҚ НАҲРЖУРИЙ
қудисса сирруҳу сўзлари:


****
Ҳар кимки тўқлиги таом биландир, ҳамиша очдир.
Ҳар кимнинг бойлиги мол билан бўлса, ҳамиша камбағалдир.

****
Ҳар кимнинг бойлиги қаноат билан бўлмаса-ю ёрдамни доим халқдан истаса, ҳамиша маҳрум ва маҳзулдир.

****
Таваккул аҳли улдирки, Иброҳим Халилуллоҳ (алайҳиссалом) каби бўлгай. Зеро, фаришта ҳазрати Жаброил у зотга:
- Ҳожатинг борми? - деганида,
- Сенга ҳожатим йўқ, - дедилар.

****
Таваккул аҳлининг вақтлари бордир. Агар ўша вақтда ўтга ташласалар ҳам - ёнмас, қилич билан чопсалар ҳам - ўлдира олмаслар.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Кўп уйқу, кўп сўзни эш этар инсон,
Шундан ўз қалбини тош этар инсон.
Бошқалар айбини гапирган чоғда
Асли ўз борини фош этар инсон.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#Ғазал_садолари

МУҲАББАТ

Билинг, динсизлар осиймас,
Муҳаббатсизлар осийдур...
(Эркин Воҳидов)



Дилингда гар муҳаббат йўқ,
тилингда оятинг бўлмас,
Кўнгил кўзи қарою кўр –
мунаввар сийратинг бўлмас.

Муҳаббатсиз ҳақиқат йўқ,
адолат йўқ, ҳамият йўқ,
Қўлингда давлатинг бўлгай,
дилингда давлатинг бўлмас.

На элга шафқатинг бордир,
на ёвга лаънатинг бордир,
Муҳаббат мулкидан ёдгор
жаҳонга бир хатинг бўлмас.

Муҳаббатсиз ишонгайсан
на инсонга, на Аллоҳга,
Заминга ҳайратинг бўлмас,
самога ҳасратинг бўлмас.

На суҳбат бор, на фурқат бор,
на узлат бор, на ҳижрат бор,
Юриб эл ичра сен, эвоҳ,
макону миллатинг бўлмас.

Муҳаббат йўқ агар, ғам йўқ,
ғанимга нафратинг ҳам йўқ,
яшаб юзлардан ошгайсан,
Ўлишга журъатинг бўлмас.

Муҳаббатсиз ё бекам-кўст
ҳама нарсанг бўлур, эй дўст,
Фақат Мирзо каби дилдош
қадрдон улфатинг бўлмас.

1987

МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#Янги нашр
ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Ҳазрат Носир Хисравнинг шундай сатрлари бор:

Билим қидиришга урдим бошимни,
Бекор ўтказмадим умримни бир дам.
Қайдаки эшитсам илму донишни,
Эшиги тагида ўлтирдим маҳкам.

Дарҳақиқат, дунёда билим излаган инсон борки, ҳаётининг ҳар лаҳзасини маърифат эгаллашга бахшида этади. Илмни эгаллаб, уни ўз измига олиш, эзгулик йўлида қўллаш ҳам бир санъатдир.

Мен Кенжабоева Рахшона Мирзаевнанинг исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилганини эшитиб қувонган эдим.

Ёш олиманинг “X–XIII асрлар Мовароуннаҳр ҳанафий манбаларида вақф масалалари” мавзусида илмий тадқиқотни амалга оширгани алоҳида таҳсинга сазовор.

Бугун 10 июн санасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Кенжабоева Рахшона Мирзаевнанинг “Ислом мамлакатлари энциклопедияси” китобининг тақдимоти ўтказилгани эса олиманинг мунтазам илмий изланишда давом этаётганлигини англатади.

Камина янги нашр муаллифини қизғин табриклайман!

Шу аснода фахрий пофессор , Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси устозимиз Мирзо Кенжабек ҳазратларига жамиятимизга Рахшона ва Гулруҳ Кенжабоевалар каби икки олимани етиштириб берганлари учун бир гуруҳ шогирдлар номидан миннатдорлик билдираман.
Аллоҳ муборак айласин!

Гулзебо ИБРОҲИМОВА,
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 12-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ҳазрати Шайх Абу Бакр Варроқ Термизий
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан


****
«Ҳаким зотлар (ҳикмат ато этилган кишилар) пайғамбарларнинг издошларидир.

Нубувватдан (пайғамбарликдан) кейин ҳикматдан бошқа ҳеч нарса қолган эмас, магар ҳикмат қолган.

Ҳикмат эса барча (диний ва дунёвий) ишларнинг ҳаққоний ҳукмларидир.
Ҳикматнинг биринчи белгиси сукутдир ва эҳтиёжга яраша сўз айтмоқликдир».

****
«Оқилларга иқтидо – эргашув билан, зоҳидларга ҳусну мадоро – гўзал муомалот билан, жоҳилларга эса сабри жамил – чиройли сабр билан суҳбатдош бўл».

****
«Агар бир киши ўз нафсига ошиқ бўлса, албатта, кибр, ҳасад, хорлик ва мазаллат (тубанлик) унга ошиқ бўлгай».

****
«Агар тамаъдан: «Отанг ким?» – деб сўрасалар: «Отам тақдир қилинган ризққа шак келтирмоқдир», – дейди.
Агар: «Мақсудинг недир?» – деб сўрасалар, «Маҳрумлик!» – дея жавоб бергай».



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ҳар қаҳат, очликнинг бордир адоғи,
Пурхўрлик, маишат – киборлар доғи.
Очликдан ўлганнинг саноғи бордир,
Тўқликдан ўлганнинг йўқдир саноғи!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#Ғазал_садолари

ИСТАРАМ

Ким дедики, эл аро мен
доду бедод истарам?
Доду бедод ичра эл кўнглини
мен шод истарам.

О, нечунким музтарам мен,
ўзни ўтга қистарам,
Бу жаҳон ичра муҳаббат
мулкин обод истарам!

Истаманг, девона бу
кўнглимни барбод истаманг,
Ул ситорам ҳажрида
кўринса ношод истарам.

Дилга устод истарам мен
жисму жоним сирқираб,
Жисму жоним дардига
бир қатла имдод истарам.

Баъд ниятлар изламанг, мен
бахтдами, ҳижрондами,
Барча Одам наслининг
руҳини озод истарам.

1985

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Мажозий муҳаббат
лирикаси

—-----------------

МУНОЖОТ

Мен забунман. Тун қўйнида қаро тунман,
Тунд бағримга зиёларни кимдан сўрай?
Ўзим ерман, ўзим само – мен очунман,
Ўздан ўзга дунёларни кимдан сўрай?

Ишқим барбод бўлди обод шаҳарларда,
Барча кулди, мен йиғладим баҳорларда,
Юрак шабнам бўлиб томган саҳарларда
Осмонимга зуҳроларни кимдан сўрай?!

Кўкдан сўра хаёлимнинг ҳурларини,
Ердан сўра пешонамнинг шўрларини,
Мендан сўра сен дардларнинг турларини –
Мен дардимга даволарни кимдан сўрай?!

Сен тунларни – ялдоларни мендан сўра,
Хатоларни, савдоларни мендан сўра,
Сен кўзингга зиёларни мендан сўра,
Мен кўксимга ҳаволарни кимдан сўрай?!

Нетай, бордир бу тоғларнинг орасида
Оёқ изи – юрагимнинг ярасида,
Шафқат йўқдир ул кўзларнинг қорасида,
Оқ меҳрли қароларни кимдан сўрай?!

Малак, сенинг малаклигинг ёлғон экан,
Фалак, сенинг фалаклигинг ёлғон экан,
Юрак, сенинг юраклигинг ёлғон экан,
Сенга бошқа самоларни кимдан сўрай?!

Мен кўзимдан ёшлар отиб йиғлай, дўстлар,
Кўксингизга бошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Тош бағримга тошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Йўқотмишим даҳоларни кимдан сўрай?

Юраккинам, наво иста, нидолар қил,
Ё навосиз жонгинамни адолар қил,
Сўра, етти иқлимларга садолар қил –
Мен умримга наволарни кимдан сўрай!..

1985

Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Муножот” китобидан)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Forwarded from Hilol Nashr
«Ислом мамлакатлари энциклопедияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги 168-сонида Рахшона Кенжабоева, Фирдавс Ҳалимов ва устоз Мирзо Кенжабек томонларидан нашрга тайёрланган «Ислом мамлакатлари энциклопедияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

🤍 Тақдимотни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар. Тадбирни «Китобхонлик мактаби» лойиҳаси асосчиси Эркин Малик очиб бердилар.

🤍 Суҳбат давомида китоб муаллифларидан Рахшона Кенжабоева, меҳмонлардан Мавжуда Ражабова, Илҳомжон Бекмирзаев, Пошшахон Қутбиддинова, Соҳибхон Зокиров, Икромиддин Остонақуловлар нутқ сўзладилар.

🤍 Тадбирда одатдаги савол-жавоблар ҳам ўтказилди, ғолибларга «Соф табиат дини» китоби ҳадя қилинди.

🤍 Сўнгги сўз устоз Мирзо Кенжабекка берилди. Устоз китоб ёзиш, таҳрирлаш, уни нашрга тайёрлаш, чоп қилдириш, қўйингки китобни китоб ҳолига келгунча ўтадиган давр ҳақида ўзларининг фикрларини билдирдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

🌐 Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 13-июнь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#Ғазал_садолари

БЎЛҒУСИ

Янги тонгданки садолар бўлғуси,
Эски ғамларга видолар бўлғуси.

Ёр, муҳаббат юртига нурлар ёғиб,
Тозаю тоза ҳаволар бўлғуси.

Бу ёнишлар ҳурмати, эй дил, сенга
Бир саодат ҳам атолар бўлғуси!

Не ажабким, чархи даввор айланиб,
Дўсту ёрдан ҳам вафолар бўлғуси!

Дард элининг бир синиқ кулгуси ҳам
Қанча дардингга даволар бўлғуси!

Элу юрт қадрини ким хор айласа,
Ул ўзи хору гадолар бўлғуси.

Толма, Мирзо, одамизот эркига
Руҳу жонинг гар фидолар бўлғуси,

Сенга Ҳофиздан садолар бўлғуси,
Мир Алишердан наволар бўлғуси!

1985

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
2025/07/04 14:38:58
Back to Top
HTML Embed Code: