Telegram Web Link
Мудофаа_вазирлиги_буйруғи_№108_чақирув_2025_02_01.pdf
5.1 MB
⚡️ЧҲҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ҳақидаги Низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2025 йил 1 февралдаги 108-сон буйруғи билан "Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари лавозимига номзодларни саралаб олиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

🗂Низом билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарзанд – Сизники, унинг ҳуқуқлари эса ўзиники: болани мактабга юбормасликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бор?

Қонунчиликда боланинг таълим олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда рўёбга чиқариш борасида давлатнинг, шу жумладан ота-оналарнинг мажбуриятлари белгиланган. Фарзандини мактабга юбормаганларга қандай жавобгарлик бор? Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул? Hudud24.uz қуйида таълим олиш ҳуқуқи ва унга тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот беради.

1. Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга

Конституциянинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

77-моддада эса ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди.

Демак, боланинг бепул таълим олишини давлат кафолатлаб, таъминлаб бермоқда. Ота-оналар эса боланинг ўз вақтида таълим олиши учун шароит яратиб бериши лозим.

2. Боланинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай меҳнат – мажбурий меҳнат деб баҳоланади

Конституциянинг 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланган.

Демак, ҳеч бир шахс боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиб, уни ишлатиши мумкин эмас. Яъни болани ўқиш вақтида турли ҳашарларга ёки бошқа ишларга жалб қилиш Конституция билан тақиқланган.

3. Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул?

Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилиш учун – мактаб, ҳокимлик, мактабгача ва мактаб таълими органлари ҳамда Миллий гвардия масъул.

Юқоридаги органлар болаларни дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориши ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриши керак.

Бу қандай бўлади?

Дарсга келмаётган бола билан индивидуал иш олиб борилади, ота-онаси мактабга чақиртирилади, зарурат бўлганида боланинг уйига борилади, хуллас, боланинг дарс қанташишини таъминлаш чораси кўрилади.

Бола дарсга ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс сабабли келмаётган бўлса, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

4. Боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш учун – ЖАВОБГАРЛИК бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра қуйидагилар жавобгарликка сабаб бўлади:

➡️ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши – БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима;

➡️ юқоридаги ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима;

➡️ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима;

➡️ таълим олишга тўсқинлик қилиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йилда такрор содир этилса – БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишда диққатини жамлаши учун 5 та эрталабки одат

Тонгги одатлар нафақат кунни қандай бошлашни белгилайди, балки боланинг мактабдаги фаоллиги, кайфияти ва диққатини жамлаши учун ҳам муҳим пойдевор ҳисобланади. Улар фарзандингизнинг кун давомида ўзига ишончини оширади ҳамда тетик ҳис қилишига ёрдам беради.

Қуйида болаларга мактабда диққатни жамлаш ва ўқув фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган 5 та эрталабки одатларни келтирамиз:

1. Тонгни бир стакан сув билан бошлаш

Сув организмни уйғотади, мияни фаол ишлашга ундайди. Эрталаб ичилган бир стакан тоза сув боланинг ҳушёрлигини оширади ва концентрациясини яхшилайди. Бу оддий одат, аммо жуда фойдали.

2. Ўз вақтида уйғониш

Фарзандимизга яна 10-15 дақиқалик ухлаб олиши учун имкон бериш бу меҳрибонлик эмас, балки кун тартибини бузишдир. Бундай қилиш болага фойда келтирмаслиги мумкин, чунки кеч уйғонган ўқувчи тонгда кўп шошилади, бирор нарсасини унутади ва стрессга тушади. Шунинг учун болани ўз вақтида ётқизиб, эрталаб эса доимий тартибда уйғонишини одатга айлантириш муҳим.

3. Фойдали ва мазали нонушта

Нонушта — барча ёшдаги одамларнинг, жумладан ўсиб бораётган болалар организми учун муҳим энергия манбаи. У нафақат очликни қондиради, балки ақлий фаолликни ҳам қўллаб-қувватлайди. Оқсил, мураккаб углеводлар ва фойдали ёғлардан иборат нонушта фарзандингизнинг бутун куни самаралироқ бўлишига ҳисса қўшади.

4. Тонгда гаджетлардан воз кечиш

Телефон ва планшетлар боланинг диққатини чалғитади. Айниқса эрталаб, ўқиш ва янги билимларни эгаллашдан аввал телевизор кўриш уларнинг фаолликни пасайтиради ва мияни тўғри ишга тайёрламайди. Энг яхши вариант — эрталабки соатларни экранларсиз ўтказиш.

5. Енгил жисмоний тарбия

Бадантарбия — организмни уйғотувчи энг табиий усуллардан бири. 5-10 дақиқалик машқлар қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан бойитади ва кунни фаол кайфиятда бошлашга ёрдам беради.

❗️Хулоса ўрнида: Фарзандингиз эрталабки одатларини тўғри ташкил қилиш орқали сиз унинг мактабдаги муваффақияти учун мустаҳкам пойдевор яратасиз. Юқоридаги 5 та оддий қадам орқали ҳар бир тонгни фойдали, тинч ва ижобий бошлаш имконияти туғилади.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм
⚡️Ҳа писмиқ чол! Абадий умр тилаяпсанми!?

— Тила тилагингни, чол!
— Шу десанг, мен Ўзбекистонда ўқитувчиларга 1000$ ойлик бериладиган кунга етмоқчиман...
— Ҳа писмиқ чол! Абадий умр тилаяпсанми!?

P.S.: Бунақада ўқитувчиларнинг ойлиги ошишини бутун умр кутамиз-ов.

©Нишондаги гаплар.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/29 19:18:07
Back to Top
HTML Embed Code: