Ҳожи кимнинг гуноҳи кечирилишини сўраса, унинг гуноҳи ҳам кечирилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, ҳожининг гуноҳини ва У мағфират сўраган кишининг гуноҳини кечиргин», деб дуо қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).
Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳу шундай деди: «Ҳожининг гуноҳи ҳам, у мағфират сўраган кишининг гуноҳи ҳам кечирилади. Бу зулҳижжанинг қолган кунлари, муҳаррам, сафар ва рабиъул аввал ойининг илк ўн кунида бўлиши керак» (Имом Ибн Абу Шайба ривояти).
Шунинг учун Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳожини кўрсанг, унга салом бергин, у билан қучоқлаб кўришгин, уйига киришидан олдин гуноҳларинг кечирилишини сўраб дуо қилишини илтимос қилгин», дер эди (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти).
Шунинг учун одамлар ҳожиларни кўришса, уларнинг дуосидан баҳраманд бўлиб қолишга ҳаракат қиладилар.
Аллоҳ таоло ҳожиларни кўрсатиб, фаришталарига — осмон фаришталарига мақтанади (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@mehrob_uz

#дуо
ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ وَ مِنْ شَرِّ مَالَمْ أَعْمَلْ
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин шарри маа ъамилту ва мин шарри маа лам аъмал”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан қилган амалимнинг ёмонлигидан ва қилмаган амалимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

Боқий неъмат фоний нарсалардан афзалдир
Орифлардан бири бундай деди: “Агар дунё тугайдиган олтин, охират эса завол топмайдиган сопол бўлса ҳам, охират дунёдан афзал бўлар эди. Ҳолбуки, дунё тугаб битувчи сопол ва охират эса битмас-туганмас олтиндир”.
Бу маънони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларида ҳам ўқишимиз мумкин:
Ибн Мардуя Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дунё ҳаёти мато (ўткинчи)дир. Унинг неъматлари орасида қарасанг, қувонтирадиган, (уйда) йўқлигингда ўзини ва молингни сақлайдиган солиҳа аёлдан яхшиси топилмайди” (Имом Суютий, “Ад-дуррул мансур”).

БОЛАНГИЗГА ҚАНДАЙ АЛЛА АЙТАСИЗ?
Фарзандингизни ухлатмоқчи бўлсангиз, айтадиган аллангиз оятлардан, зикрлардан иборат бўлсин. Масалан, «Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, лаа илаҳа иллаҳу» каби зикрлар айтинг. Бу умматнинг олиму уламолар, валийлар етиштирган оналари айнан шундай йўл тутганлар. Уларнинг бола ухлатиш учун
айтадиган аллаларида фақат зикр бўлган.
Шу каби зикрлардан яна бири:
Ҳасбий Роббий жаллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Маа фий қолбий ғойруллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Нуру Муҳаммад соллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ;
Лаа илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Аллоҳ».
Болани бу тарзда ухлатишда иккита фойда бор. Бири шуки, она ўз вақтини бекорга исроф қилмай, зикр билан машғул бўлади. Иккинчиси шуки, бу зикрнинг шарофатидан фарзанднинг қалби илоҳий нурлар ила мунаввар бўлади, унинг тилида ва дилида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муборак зикри ўрин олади. Иншааллоҳ, бундай зикрлар билан улғайган фарзанд келажакда олим, валий зотлардан бўлади.
Бугун мен фақирнинг ёши олтмишдан ошган бўлса ҳам, онамнинг менга айтган аллалари ҳануз қулоғим остида жаранглайди, гўёки бу сўзлар қалбимизга нақшланиб қолган. Онам аллаларининг охирида «Зулфиқорим солиҳ фарзанд бўлиб улғайсин» деб қўшиб қўяр эдилар. Шояд шу дуолар сабабидан Аллоҳ таоло мен фақирга солиҳлар қадами остида ўтириш учун жой неъматини ато қилган бўлса. Бугун ярим асрдан ошяптики, онамнинг «солиҳ фарзанд бўлсин», деган лафзи камина фақирнинг зеҳнига таъсир этиб келмоқда.
Шунинг учун бугунги оналарга айтадиган насиҳатим: фарзандингизни Аллоҳ таолонинг зикри билан йўғрилган, юқорида келган аллалар билан ухлатинг, алла айтиш жараёнида фарзандингизни дуолар қилишни унутманг.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ🌞
☝️ Эрталаб айтиладиган зикр:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ
Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГГИ ЗИКР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар».
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Муслим ривояти.

4. Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун.
Қуръонни нозил қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Демак, Қуръонни нозил қилишдан яна бир мақсад–Аллоҳга ширк келтирувчиларнинг, унинг боласи бор, деб эътиқод этувчиларнинг йўли нотўғрилигидан ва бунинг оқибати яхши бўлмаслигидан уларни огоҳлантиришдир.
«Ўзига бола тутди» иборасининг шу тарзда келиши жуда нозик бир масаланинг баёнига ишорадир. Мушрикларнинг кўпи, Аллоҳнинг боласи бор, деб эътиқод қилганлар. Баъзи бир масиҳий мазҳабидагилар эса, Аллоҳнинг Ўз боласи йўғ-у, аммо Исони бола тутиб олган, дея эътиқод этишган. Шайх Абул Ҳасан Надавий, бу ибора ҳам Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий китоблигига далилдир, дерлар. Дарҳақиқат, масиҳийларнинг бутунлай эсидан чиқиб кетган бу масалани ёлғиз Аллоҳгина зикр эта олади.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар».
Шарҳ: Яъни Ҳаж даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж, одатда, кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин Ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилганидан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш керак. Тайёргарлик кўриб олиб, Ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, ўша банда, иншааллоҳ, муродига етади.
Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то Ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то Ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак.

Ҳар бир инсонни фосиқ эмаслигини кўрсанг уни авлиёлардан деб фараз қил. Бас уни авлиёлардан деб билганингдан сўнг унга нисбатан одобли бўлишинг лозим, акс ҳолда уларга нисбатан беодоблик қилиб қўясан. Чунки авлиёлар кўпинча сендан беркитилган бўладилар.
Имом Бутий
@mehrob_uz
Имом Бутий
@mehrob_uz
Янги уй устига жонлиқ қонини оқизиш динимизда борми?
Савол: Бизнинг вилоятда уй қуриб битказилганидан сўнг ўша иморат тепасидан борорта жонлиқни сўйиб, унинг қонини оқизиш удуми бор. Шунга ўхшаш жонлиқ қонини оқизиш каби ишлар аслида динимизда борми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда янги олинган буюмга “қон суртиш” ёки янги қурилган иморат устидан “қон оқизиш” йўқ. Бу хурофот иш бўлиб, бунинг ҳеч қандай шаръий асоси мавжуд эмас. Мўмин-мусулмон инсоннинг ҳар бир иши Қуръони каримга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алай ҳиссаломнинг муборак суннатларига мувофиқ бўлиши даркор. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади. Буюк аждодимиз Имом Бухорий ривоят қилган ҳидиси шарифда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимиз (динимиз)да ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар».
Қолаверса, қон шариатимизга кўра нажосат ҳисобланади. Қон бор жойда жинлар тўпланади. Саволда сўралганидек, янги қурилган иморат тепасидан борорта жонлиқни сўйиб, унинг қонини оқизиш сабабидан уй эгаларига жинлар томонидан зиён етиш хавфи ҳам пайдо бўлади. Шунинг учун бу каби хурофотлардан сақланиш лозим. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами” китобидан.

Намозхонга Аллоҳдан неъматлар ёғилиб туради
Муҳаммад ибн Носир Ҳасан Басрийдан ривоят қилган мурсал ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Намозхоннинг учта хислати бор: унинг боши узра осмондан яхшилик ёғилиб туради, оёғининг остидан то осмонгача фаришталар ўраб туради ва «Намозхон кимга муножот қилаётганини билса эди, намозини асло тарк қилмаган бўлар эди», деб нидо қилинади».
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@MEHROB_UZ

ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТ
Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоат-ибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича жавоб ёздилар: "Аллоҳ таоло ризқларни тақсимлагани каби амалларни ҳам тақсимлаб қўйган. Баъзи инсонларнинг қалбини намозга очиб қўйган, лекин рўзага очмаган, баъзиларнинг қалбини садақа қилишга очиб қўйган, лекин рўза тутишга очмаган бўлади. Ибодатларнинг энг афзали илмни ёйишдир. Аллоҳ таоло менинг қалбимни шунга очганидан мингдан минг розиман. Менинг ҳолатим сизнинг ҳолатингиздан пастроқ деб ўйламайман. Умид қиламанки, иккимиз ҳам яхшилик ва эзгуликдамиз".
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
Исённи даф қилиш ва розилик талаби учун ўқиладиган дуо
اللهم إنّي أسألك نفسا بك مطمئنّة تؤمن بلقائك و ترضي بقضائك و تقنع بعطائك.
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука нафсан бика мутмаиннаҳ, ту’мину билиқооик, ва тардзо биқодзооик, ва тақнаъ биъатооик.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Ўзинга хотиржам бўладиган, Сенга йўлиқишга имон келтирадиган, ҳукминга рози бўладиган ва Сен ато этган неъматларга қаноат қиладиган нафсни сўрайман.

Кўлмак елвизакда ҳам чайқалаверади. Уммонларнинг тўлқини муҳаббатнинг маҳобатидандир. Англадимки, теран ва асрорангиз бўлган нарсалар сокин бўлади. Англадимки, сокин бўлган насалар теран ва ҳайбатли бўлади.
Шамс Табризий
@mehrob_uz
Шамс Табризий
@mehrob_uz
5. На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар.
Ўша мушриклар ўзларича, Аллоҳ ўзига бола тутди, дерлар. Аммо:
«На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир».
Мушриклар Аллоҳга ширк келтиришда кўпроқ ота-боболарига суянадилар. Ҳолбуки ўзлари тўқийдиларми ёки ота-боболарига суяниб гапирадиларми–барибир уларнинг бу даъволарида заррача илмийлик йўқ. Бу даъво жоҳилона айтилган қуруқ гап, холос. Уларнинг:
«Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир».
Аллоҳ ҳақида билмай туриб гапириш жуда оғир. Айниқса, илмсизларча, жоҳиллик билан, Аллоҳ Ўзига бола тутди, дейиш яна ҳам оғир.
«Улар ёлғондан бошқани айтмаслар».
Мушрикларнинг бу гапи ғирт ёлғондир. Уларнинг бунақа бўҳтонлари, Қуръони Каримдаги очиқ-ойдин баёнотларга ишонмасликлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни таассуфга соларди. Аллоҳ таоло бу ҳақида у кишига тасалли бериб, қуйидагиларни айтади:

ҚАЛБДА ДАРД БЎЛСА…
Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман: “Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни Ҳазрат қаергадир илм таҳсил қилиш учун юбордилар. У олим бўлиб қайтди. Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир мажлислари бўлар эди. Мажлисга Ҳазратга яқин кишилар келарди. Ҳазрат уларга насиҳат қилиб турардилар. Ўғиллари келганида, ҳазрат унга, биродар, сен буткул янги илм ҳосил қилиб келгансан, бугун уларга сен ваъз қил, дедилар. У жудаям тетик эди. Ҳазратнинг таклифини бажонудил қабул қилди. Мажлис ҳали жам эди. У ваъз айтди. Одамлар тинглайвердилар, тинглайвердилар. Лекин таъсирланмадилар. Оддий бир олимнинг гапини эшитдилар. Шундан кейин Ҳазрат ташриф буюрдилар ва ўтириб, бор йўғи шундай бир жумла айтдилар: “Биродар, биз бугун рўза тутишни ирода қилган эдик. Кечаси саҳарликда ичамиз деб сут сақлаб қўйган эдик. Лекин тақдирни қарангки, мушук сутни ичиб кетди ва биз рўза тута олмадик”.
Бор-йўғи шу гапни айтдилар. Ҳамма йиғлай бошлади. Гаплари қаттиқ таъсир қилди, мажлис аҳли ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кейин ҳазрат ўғилларига шундай дедилар: Қара, сен соатлаб ваъз қилдинг. Уларга ҳеч нарса қилмади. Мен бор-йўғи бир оғиз гапирдим, одамларнинг қалбларига катта таъсир этди. Сен илм ўрганиб келдинг. Лекин энди қалб дардини пайдо қил, қалбингни Аллоҳга қайтаришга (яъни боғлашга) ҳаракат қил. Кейин сенинг бир сўзинг, хоҳ у фасоҳатли-балоғатли бўлсин-бўлмасин, чала-чулпа бўлсин фарқи йўқ, одамларнинг қалбларига кўп таъсир қилади”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Эримнинг топгани бизга ҳалолми?
Cавол: Емлаб боқаётган қўйимиз ўлиб қолди. Хўжайиним уни колбаса цехига топширди. Бу пул бизга ҳалолми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эрнинг ушбу қилаётган иши шариатимизга кўра ҳалол эмас. Чунки ўлимтикнинг ўзи ҳам, унинг пули ҳам ҳаром ҳисобланади. Бу ҳақида уламоларимиз бундай деганлар: “Оқувчи қон ва ўлимтик каби шариатда қийматга эга бўлмаган нарсаларнинг савдоси ботилдир” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Эр киши ҳалолдан маблағ топиши, аҳли-оиласи ва фарзандларини ҳалол едириб-ичириши керак. Агар эр ҳаром маблағ билан оиласини боқса, уларнинг ҳам гуноҳини зимасига олган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Агар эр ҳаром ризқ билан нафақа қилса, унга бунинг оқибати тушунтирилади ва ҳалолдан пул топиши унинг бурчи экани эслатилади. Агар эр бош тортса, унинг аёли ва фарзандларининг қўлида касби бўлмаса, уларга оила бошлиғининг топганидан зарурат миқдоричаси жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.