Кўйлагимни садақа қилиб юборинглар
Абу Бакр Зажжождан ривоят қилинади: «Маъруф Кархий бетоб эди. Унга «Васият қилинг» дейишган эди, «Ўлсам, эгнимдаги кўйлагимни садақа қилиб юборинглар. Бу дунёга қандай яланғоч келган бўлсам, ундан шундай кийимсиз яланғоч кетмоқчиман», деди».
“Солиҳлар гулшани”дан.
✅ Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
✅ Каналга аъзо бўлинг:👇 👇 👇
www.tg-me.com/mehrob_uz
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
www.tg-me.com/mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14. Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар, бас: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
@mehrob_uz
@mehrob_uz
Қайт қилса таҳорат бузиладими?
❓ Савол: Кўнгил беҳузур бўлиб қайт қилинса таҳорат бузиладими?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғиз тўлдириб қайт қилиш билан таҳорат бузилади. Аммо қайтнинг миқдори оғиз тўлишидан оз бўлса, таҳорат бузилмайди.
Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишган. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар: «Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган” лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади”, деган» (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅ Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишган. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар: «Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган” лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади”, деган» (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин у зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”).
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
✅ Каналга аъзо бўлинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саид ибн Жубайр айтади: Аллоҳдан қўрқмоқ дегани қўрқувинг сени маъсиятдан тўсмоғидир. Аллоҳни зикр қилмоқ дегани Унга итоат этмоқдир. Зеро, ким Аллоҳга бўйсунса, дарҳақиқат, Уни зикр қилган бўлади. Аллоҳнинг амрига буйсунмайдиган кимса қанчалик тиловат ва тасбеҳ такрор қилишидан қатъи назар зокир қул саналмайди.
✅ Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15. Ана у қавмимиз ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор», дедилар.
Яъни, иймонлари сабабли мазкур йигитларнинг ҳидоятларини зиёда қилдик ва қалбларни мустаҳкамладик. Қалбларида иймон ва эътиқод қаттиқ жойлашди.
«Қачонки турдилар...»
Бирон муҳим масала муҳокама этилган мажлисдан тураётиб инсон одатда гапининг хулосасини, охирги нуқтасини айтади. Оятнинг мазмунидан бу йигитлар бирор йиғилишда бўлишган кўринади. Ана ўша мажлисдан тураётиб:
«Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир», деяптилар.
Демак, ўша мажлисда Робб-Аллоҳ ҳақида сўз кетган. Бошқалар бу масалада йигитларга тўғри келмайдиган фикрни айтган бўлсалар керак, шунинг учун улар мажлисдан тураётиб, гапнинг пўсткалласини айтдилар. Улар сўзлари давомида:
«Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз», дедилар.
Яъни, Аллоҳга ҳеч қачон ширк келтирмаймиз. Ундан ўзгани ибодатга сазовор деб билмаймиз, дедилар.
«Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз».
Яъни, Аллоҳдан ўзгани илоҳ деб дуо этсак, ҳақиқатдан узоқ гапни айтган бўламиз.
Шунингдек, йигитлар бу масалада қавмлари тутган йўл нотўғри эканини ҳам баён қилмоқдалар:
«Ана у қавмимиз Ундан ўзга худолар тутдилар».
Ёлғиз Аллоҳга иймон келтириб, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилмасдан, Ундан бошқа нарсаларни ибодатга сазовор деб ишондилар ва уларга сиғиндилар.
«Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?!»
Ўзлари худо деб билаётган ўша нарсаларнинг ҳақиқий худо эканлигига равшан бир ҳужжат келтира олармиканлар?! Ақида ва ибодат масаласи шуни тақозо қилади. Ҳужжат-далилсиз, гумон билан нимагадир эътиқод ҳам, ибодат ҳам қилиб бўлмайди. Очиқ-ойдин далилсиз бир нарсани худо деб эътиқод қилиш ҳам, унга сиғиниш ҳам Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади.
«Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор».
Ҳеч ким йўқ. Ўзини яратган зотга ёлғон ва туҳмат уйдирган одам энг золим одам бўлади. Йигитларнинг қавмлари ўша энг золимлар туридан экан. Ўт билан сув бир жойга сиғишмаганидек, иймон билан ширк ҳам бирга бўла олмайди. Шунинг учун ҳам мўмин йигитлар мушрик қавмларидан узоқлашишга қарор қилиб, бир-бирларига:

Оммадан ажралиш чин маънодаги одамийликдир. Узлатдаги ёлғизлик шаҳват (дунё истаклари)ни туғдирадиган сабабларни йўқ қилувчидир.
📝 Изоҳ. Инсон ўзининг нима учун «одамий», яъни Одам наслидан яратилганини англаш учун ўзини яратган Зот билан сирлашиш муҳити яралиши керак. Бундай муҳитни фикр ва зикр эҳтиёжи пайдо қилади. Фикр – дунё ва Охират ишлари билан боғлиқ илоҳий сирлар томон бошлайди, қалб кўзини очади. Зикр – Яратувчининг борлиги ва бирлиги, осмонлар-у ердаги барча нарса-ҳодисаларнинг Парвардигори ёлғиз Оллоҳ эканини мудом ёдга солиб, ҳидоят йўлини ёритиб туради. Фикр ва зикр учун холилик лозим. Узлат мана шу холиликка воситадир. Шунинг учун донишмандлардан бири айтган: «Фақат Оллоҳ таолонинг Китобини маҳкам ушлаган кишигина хилватдан ўрин олиши мумкин». Оллоҳнинг Китобини маҳкам тутган зотлар Оллоҳнинг зикри билан дунё чарчовидан узилиб, роҳатланадилар. Оллоҳни зикр қилувчилар Оллоҳнинг зикри билан яшайдилар, Оллоҳнинг зикри билан ўладилар, Оллоҳнинг зикри билан Оллоҳга йўлиқадилар. Шак йўқки, одамларга аралашиш уларни фикр ва зикрдан тўсади, улар учун узлат яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваҳий келиши арафасида Ҳиро ғорида ўзлари ёлғиз қолиб, тун-у кун узлатда ибодат билан машғул бўлдилар. То нубувват нуридан қувватлангунларича бу ҳол давом этди. Кун келди, Оллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб танлади. Энди халқ у зотни Оллоҳдан тўса олмас, вужудлари халқ билан бирга, қалблари Оллоҳ таолога юзланган эди. Доимий равишда бундай ҳолатни сақлаш, яъни зоҳирда одамларга аралашиб, ботинда Оллоҳга юзма-юз туриш Пайғамбарларга хос иш бўлиб, бу ишга фақат нубувват қувватининг тоқати етади. Бошқаларнинг бундан лоф уриши фақат ўзни алдаш, холос. Аммо баъзи валийуллоҳ зотлар қайсидир даражада бу ҳолга яқинлашганлари нақл қилинган. Жунайд Бағдодий дейди: «Ўттиз йилдан бери Оллоҳ билан гаплашаман, одамлар мени ўзлари билан гаплашяпти деб ўйлайдилар».
Демак узлатнинг биринчи фойдаси – фикр ва зикрга қулай шароит туғдириш бўлса, иккинчи фойдаси – одамларга аралашиш оқибатида орттириладиган ғийбат, чақимчилик, риё каби гуноҳлардан тўсади.
📚 “Унвонул баён”дан.
✅ Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Демак узлатнинг биринчи фойдаси – фикр ва зикрга қулай шароит туғдириш бўлса, иккинчи фойдаси – одамларга аралашиш оқибатида орттириладиган ғийбат, чақимчилик, риё каби гуноҳлардан тўсади.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаннат ва дўзах ҳақида
❓ Cавол: Жаннат ва дўзахнинг борлигига илмий исбот борми?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган.
Шаръий қоидаларга кўра, Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода этади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.
Агар сиз “Илмий исботи борми?” деганда, замонавий илмлар, яъни “Фан буни исботлаганми?” демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки жаннат ва дўзах масалалари ақий давий-ғайбий илмлар сирасига киради. Замонавий илм-фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис-туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади, холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅ Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Шаръий қоидаларга кўра, Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода этади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.
Агар сиз “Илмий исботи борми?” деганда, замонавий илмлар, яъни “Фан буни исботлаганми?” демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки жаннат ва дўзах масалалари ақий давий-ғайбий илмлар сирасига киради. Замонавий илм-фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис-туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади, холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#дуо
Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо
Дуонинг арабча матни:
اللهمّ ارزقني طيّباً واستعملني طيّباً.
Ўқилиши: Аллоҳуммарзуқний тоййибан вастаъмалний тоййибан.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир.
Файзул қодир 5 ж. 438 – бет.