Telegram Web Link
Forwarded from OQILXON | muxbir
ИЖОДКОРНИ ЖЕРКИМАНГ, ЖАНОБ АМАЛДОР...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан очиқлик сиёсати сари дадил олдинга интилиш туфайли бугун барча даражадаги раҳбарлар халққа яқинлашди. Бугун биз мухбирлар исталган раҳбарнинг олдига бемалол бориб, микрофон тутяпмиз, эркин мулоқотда бўляпмиз.

Афсуски, бугунги Гуллар байрами очилишида "Отдан тушса ҳам эгардан тушмаган" амалдор - вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари сифатида ишлаётган "каттакон" дилни хира қилди.

Автопарад бошланишидан аввал йўл-йўлакай учратганим учун китобхон ҳоким сифатида ном қозонган, ҳозирда вилоят ҳокимлигида ишлаётган қадрдоним билан саломлашдим. Ёнида турган қурувчи ўринбосар эса кўпчиликни олдида сенсираб, қўполлик қилиб, тўхтаганимга минг пушаймон қилдирди.

Вилоятимиз ҳокимидан сўрардирки, қўл остингиздаги масъул мутасаддилар ҳам сиз каби халққа яқин бўлишни, ОАВ ходимларига хушмуомалада бўлишни ўрганиб олсалар, яхши бўларди.

👉 @oqilxon_muxbir
#RASMIY_XABAR
ЭРОН ПРЕЗИДЕНТИ ВАФОТ ЭТДИ (видео)

📹🇮🇷◼️ Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди.

"Mehr" ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур ҳалокат куни кеча, 2024 йил 19 май, якшанба куни Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда рўй берган. 63 ёшли Иброҳим Раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан Арас дарёсидаги тўғон очилиш маросимида иштирок этиб, юртига қайтаётганда авиаҳалокатга учради.

Шунингдек, бортдагиларнинг ҳаммаси, жумладан, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим ҳам ҳалок бўлишган.

Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пирҳусайн Коливанд давлат телевидениеси орқали қутқарувчилар ҳалокат жойида ҳаёт белгиларини топмаганини айтди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BONG
#XALQ_OVOZI

📹🏪 Бобур боғида тадбиркорлар фаолиятига нега тўсиқ қўйилмоқда?

Наманган шаҳрида катта тантанавор руҳда бошланган 63-Халқаро Гуллар фестивали дилларга сурур бағишлаб, барчани бирдек ром этмоқда. Айниқса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғида анвойи гулларга тўла композициялар нақадар завқли. Туристларга қатор савдо-маиший хизмат кўрсатилмоқда.

Афсуски, боғ ҳудудидаги барча тадбиркорлар иши кўнгилдагидек эмас.

Номи бутун республикага донғи кетган "Бешчинор" ошхонаси Миллий гвардиянинг қаршилиги сабабли айни байрам кунлари ҳувиллаб турибди. Сабаби шундаки, ишхонага кираверишдаги боғ дарвозаси беркитиб қўйилган.

- Гуллар байрамида ҳамюртларимиз ва чет-эллик меҳмонларга қулай хизмат кўрсатиш мақсадида ошхонамизда 500 миллион сўмга яқин маблағ сарфладик. Яхши шароитларни қилдик. Афсуски, ошхонамизга одамлар киритилмаяпти, - дейди тадбиркор Махсуджон Носиров.

Ушбу муаммони ҳокимлик, боғ маъмурияти ва Миллий гвардия томонидан ижобий ҳал этилишини кутиб қоламиз!

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MUNOSABAT
#OAV_JAMOATCHILIK_NAZORATI
"NAMANGAN24" ТАНҚИДИ САМАРА БЕРДИ: БОБУР БОҒИ ЁПИҚ ЭШИКЛАРИНИ ОЧДИ (видео)

📹🏪 Бугун "Namangan24.uz" сайти телеграм каналида берилган "Бобур боғида тадбиркорлар фаолиятига нега тўсиқ қўйилмоқда?" сарлавҳали танқидий чиқишига Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи раҳбарияти томонидан тезкор муносабат билдирилди.

Наманган шаҳридаги машҳур "Бешчинор" ошхонасига яқин бўлган, беркитиб қўйилган боғ дарвозаси очиб берилди. Миллий гвардия ва Бобур боғи раҳбарлари тадбиркорлик субъекти фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги қайд этилди.

📝 Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO

💼🇺🇿🇷🇺 Шавкат Абдураззоқов Россия Федерациясига сафарини бошлади

Наманган вилояти ҳокими бошчилигида ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари, йирик тадбиркорлардан иборат делегация айни пайтда хизмат сафари билан Россияда бўлиб турибди.

Свердловск вилоятининг Екатеринбург шаҳрида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Россиянинг йирик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш компанияси - "Медсинтез" бош директори Александр Петров билан музокаралар ўтказди.

Самимий рухда ўтган ўзаро мулоқот давомида "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасида ҳар хил вирусларга қарши курашишга мўлжалланган дори ва инсулин воситасини маҳаллийлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини жорий этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Наманган вилояти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TEZKOR_XABAR

🏬 Президент мактаблари ва Ижод мактабларига қабул қачондан бошланиши айтилди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ҳамда Ижод мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули шу йил 1 июндан 20 июнгача онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🚝🌺🪷 Эҳтиёт бўлинг эшиклар ёпилади, кейинги бекат гуллар шаҳри Наманган

Тошкент метрополитенида
17 йилдан буён янграб турган соҳир овоз соҳибаси, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси (МТРК) сухандони Муслима Муродова Наманган халқига ўз миннатдорлигини изҳор этди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

📲❗️Телеграмда фирибгарлик мақсадида турли хил кўринишларда вирусли дастур ва сохта ҳаволалар тарқалмоқда!

Унутманг! фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир. 

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

☕️ Кунига 5 стакан кўк чой ортиқча вазн билан курашишга ёрдам беради

Қолаверса, кунига меъёри билан ичилган аччиқ бўлмаган кўк чой юрак-қон томир фаолияти учун ғоят фойдалидир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

📹🇮🇷◼️ Эрон Президентининг дафн маросими 23 май куни туғилиб ўсган шаҳрида ўтказилади

Авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан видолашув ва дафн маросими 2024 йил 23 май, пайшанба куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади.

Мамлакат вице-президенти Моҳсин Мансурийнинг маълум қилишича, маросим Имом Ризо мақбарасида ўтказилади. Машҳад марҳум Эрон Президентининг она шаҳри ҳисобланади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/06/16 09:41:58
Back to Top
HTML Embed Code: