Telegram Web Link
#RASMIY
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЭЛЧИХОНАГА БОРИБ, ЭРОН ХАЛҚИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

🇺🇿🇮🇷◼️ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🌺 Гўзаллик ва санъат асарлари намойиши Наманганда - водийлик таниқли уламо Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги "Абу Ҳанифа" масжиди имом-хатиби Шукрулло қори домла Эгамбердиев 63-Халқаро Гуллар фестивали ҳақида

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO

🇺🇿🇷🇺 Бошқирдистонда Наманган текстиль маҳсулотлари савдо уйи очилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига амалий ташрифи доирасида Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида бўлиб турибди.

Вилоятимиз ҳокими ва Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров ўртасидаги учрашувда икки томон ўз ҳудудлари имкониятлари ҳақида фикр алмашди.

Мулоқотда келишилганидек, Уфа шаҳрида Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари сотиладиган савдо уйи очилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Наманган вилоятидан мева-сабзавот ва қуритилган мевалар олиб келиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бошқирдистон бутун Россия бўйлаб Ўзбекистондан қуритилган мевалар етказиб бериладиган марказ бўлишга тайёр. Шу маънода, ўзбекистонлик аграр соҳа инвесторларига Бошқирдистонда лойиҳаларни амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BU_MUHIM

🙇❗️Инсон соғлом бўлиши учун неча соат ухлаши керак?


▫️ Янги туғилган чақалоқлар (3 ойликкача) - 14-17 соат.
▫️ Гўдаклар (4-11 ой) - 12-15 соат.
▫️ Кичкинтойлар (1-2 ёш) - 11-14 соат
▫️ Боғча ёшидаги болалар (3-5 ёш) - 10-13 соат.
▫️ Кичик мактаб ўқувчилари (6-13 ёш) - 9-11 соат.
▫️ Ўсмирлар (14-17 ёш) - 8-10 соат
▫️ Йигитлар ва қизлар (18–25 ёш) – 7–9 соат.
▫️ Катталар (26-64 ёшдагилар) - 7-9 соат.
▫️ Қариялар (65 ёш ва ундан катталар) - 7-8 соат.

👌 Эслатиб ўтамиз, кунига 5-7 соатдан кам ухлаш умр кўриш давомийлигини ўртача 12 фоизга қисқартиради.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#BILGANINGIZ_FOYDA

❗️Узоқ умр кўрмоқчи бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатларга эътиборли бўлинг:

◽️ Эрталаб кўпроқ, кечда камроқ сув ичинг.
◽️ Бир кунда икки марта кофе ичманг.
◽️ Дорини (таблеткани) совуқ сув билан қабул қилманг.
◽️ Телефонда чап қулоқда гаплашинг.
◽️ Ёғли таомлардан бироз тийилинг.
◽️ Қўл телефонлари қувватлагичларидан узоқроқ юринг.
◽️ Соат 17:00, узоғи 18:00дан кейин тўйиб овқатланманг.
◽️ Телефон орқали узоқ гаплашманг.
◽️ Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.
◽️ Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00дан эрталаб 06:00 гачадир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HAMKORLIK

🇷🇺🇺🇿 Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

"Кремль" матбуотининг хабар беришича, бўлажак ташриф дастури Россия Федерацияси етакчиси Владимир Путин ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда муҳокама қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#SALOMATLIK

🍇🍓🫐 Қайси мевалар музлатилганда ҳам ўз фойдали манбаларини сақлаб қолади?

Музлатилган олча, смародина, малина, қулупнай. Буларнинг ҳаммаси ўзида витамин ва микроэлементларни музлатилганлигига қарамай сақлаб қолади.

Ушбу музатилган меваларни йогурт, творог, бўтқаларга солиб истеъмол қилангиз фойдали ва мазали бўлиши шубҳасиз.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹💰🕋 Ҳаж зиёратига пул эвазига юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Ҳаж зиёратига пул эвазига Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.

Зиёратга юбориш учун олинган сумманинг норасмий энг кам "ставка"си бир киши учун 9 минг долларни ташкил этмоқда.

❗️🇺🇿📃 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида, юртимиз фуқаролари учун "Ҳаж" тадбири Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди, деб белгилаб қўйилган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

📹🇮🇷◼️ Форслар ўз раҳнамоси билан видолашди - Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 19 май, якшанба куни Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда рўй берган вертолёт ҳалокати оқибатида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳамда у билан битта бортдаги Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим ҳам ҳалок бўлишган эди.

Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#MAORIF

🏘💷 2024 йил 1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади

Давлат мактабагача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Президентимизнинг 2023 йил май ойида имзоланган қарорига кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 миллион 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 миллион 90 минг 399 сўм олади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL

📹💰Наманганда сохта долларларни $50 дан сотаётган шахс ушланди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи муқаддам судланган шахс 100 АҚШ доллари қалбаки купюрани 50 доллардан ҳисоблаб, жами 2 минг 700 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни 1 минг 400 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қайд этилишича, текшириб кўриш учун олинган пуллар тайёрлаш услуби типография корхонасида махсус ҳимоя воситасида эмас, балки оддий бошқа дастгоҳда тайёрлангани аниқланган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JAHON_AYVONIDA

🇮🇷 Эроннинг муваққат президенти Муҳаммад Мухбир ким?

Эронда Президент Иброҳим Раисий ва бошқа бир неча амалдорлар 2024 йил 19 май куни вертолёт ҳалокатида нобуд бўлгач, биринчи вице-президент Муҳаммад Мухбир муваққат Президент вазифасини эгаллади.

Муҳаммад Мухбир 1955 йил 1 сентябрда Дизфулда туғилган. Шаҳид Беҳешти университетида халқаро ҳуқуқ бўйича магистр ва докторлик, Дизфул университетида менежмент бўйича докторлик даражасига эга.

Эрон конституциясига кўра, фавқулодда ҳолат юз берган айни вазиятда Муҳаммад Мухбир вақтинча Президент вазифаларини бажариб туради.

Шунингдек, у парламент спикери ва Эрон суд тизими раҳбари билан биргаликда Раисийнинг вафотидан кейин 50 кун ичида ўтказиладиган янги сайловларни ташкиллаштирувчи кенгаш аъзоси бўлади.

Мамлакат сайлов штаби матбуот котиби Муҳсин Эсламийнинг айтишича, Эронда муддатидан олдинги Президентлик сайлови 2024 йил 28 июн куни бўлиб ўтади. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 28 майда бошланади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/23 03:54:52
Back to Top
HTML Embed Code: