Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркий тилнинг ранг-баранглиги ва айни вақтда бирлигини кўринг
🔥64👍606
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Габала шаҳрида.

Кортежга улгуриб қолишимиз керак, ҳайрон бўлманглар бирдан югуриб кетганимга.
👍58🔥248
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Агар барча давлатлар ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқалардек бўлганида, дунё бахтли бўларди” — Виктор Орбан.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан кечки қабулга шошаётган чоғида қисқа интервью олишга муваффақ бўлдик:

- Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, биз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни тахминан 10 йил олдин бошлаган эдик. Янги президент- дўстим лавозимга келгани бу дўстлик ва ҳамкорликка катта туртки бўлди. У нафақат содиқ, балки жуда амалий, ажойиб ғояларга эга, шунинг учун у ҳамкорлигимиз­нинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. (Алоқаларимиз) Иқтисодий жиҳатдан ҳам яхши ривожланмоқда. Ҳали имкониятлар бор, лекин биз анча олдинга силжидик. Маданий жиҳатдан (ҳамкорлигимиз) жуда яхши, сиёсий жиҳатдан эса аъло даражада. Агар барча мамлакатлар билан муносабатлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидагидек бўлса, дунё бахтли бўларди. Катта раҳмат.

— Сизни Ўзбекистонда кутамиз.
6👍5311🔥6🕊3🌚2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Габала саммитидаги айрим ташаббуслари ҳақида.

Барча илгари сурилган таклифлар бу ерда.
1👍34🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсий мулоқотлардан сўнг баҳаво манзарада бироз тин олиш.
👍195
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка ташрифини “мутлақо тарихий” деб атади.
Янги “Сафар” подкастида у ноодатий саволларга жавоб беради. Масалан, Киссинжер ёки Бзежинский, Шерали Жўраев ёки Ботир Зокиров.

Жаноб элчи ўзбек тилига ҳурмати баландлигини кўрсатган, тилимизни ўрганишга астойдил киришгани сезилди.

🎙 “Сафар” подкасти — хорижлик мутахассисларнинг Ўзбекистондаги ҳаёти ва тажрибаларини ёритувчи халқаро лойиҳа бўлиб, Daryo.uz ахборот ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=asLuMjhBzkQ
18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрталаб 04:55 да Ослодан қўнғироқ қилишса-ю “Сиз тинчлик бўйича Нобель мукофотини олдингиз, табриклайман” дейишса.

Венесуэлалик фаол Мария Корина Мачадога шундай қўнғироқ насиб этди. Видеода унинг биринчи эмоционал овози.

Қўмита раиси Мариядан “илтимос, олдин бизнинг расмий сайтимизда чиқсин, кейин исталган одамга айтишингиз мумкин, 5 дақиқада эълон қўйилади” дебди.
29👍15😭7
“InnoWeek–2025”: Илм-фан майдонида аёллар ва ёшлар нафаси сезилган ҳафталик

Бу ҳафта пойтахтимизда ҳақиқий байрам — “InnoWeek–2025” халқаро инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Бу гал “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтган ҳафталикда турли технологиялар, илмий изланишлар натижалари, инновацион ишланмалар қаторида аёллар ва ёшларнинг инновацион экотизимдаги ўрни ҳақида ҳам кўп гапирилди.

Мен учун, уч фарзанднинг онаси, ҳаёт ва ишни бир вақтда олиб боришга уринаётган оддий аёл сифатида “XXI аср илм-фани ва бизнесда аёллар” форуми эътиборимни тортди. У ерда ўз соҳаcида етакчи бўлган аёл олималар, тадбиркорлар, муҳандислар иштирок этди. Улар фақат рақамлар ёки натижалар ҳақида эмас, балки орқасида турган меҳнат, сабр ва оила билан ишни қандай уйғунлаштириш ҳақида гапиришди. Мен ҳам шулар қаторида олима аёл бўлишни истардим.

Кўргазманинг “InnoWomenWeek–2025” қисмида аёл ихтирочиларнинг ишларини кўриб, фяна бир бор бор ўзбек аёлларидан фахрландим. Оиладан ортиб, илм-фанга ҳам ўз ҳиссаларин қўшаётганларига қойил.

7 мингдан зиёд меҳмонлар, 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашган бу халқаро тадбирнинг яна бир менга ёққан жиҳатлардан бири — ёшлар учун алоҳида эътибор. Ёшлар Академияси Ассамблеясида 130 дан зиёд фаол ёш муҳандислар, олимлар иштирок этди. Улар орасида қизлар ҳам кўп бўлгани мени қувонтирди. Эрта кун келиб мени Саидам ҳам шулар қаторида бўлсин, деб ният қилдим

Бошқа қизиқ жиҳати — кўплаб хорижий мутахассислар, Нобел мукофоти лауреати Рик Лейманс ва япон профессори Моримото Шигео иштирок этгани. Улар билан ҳамкорлик ҳақида келишувларга эришилибди. Демак, болаларимиз илм олиш учун албатта чет элга чиқиши шарт эмас, илм-фан юртимизда жаҳон билан ҳамнафас ривожланяпти.
7👍2
«Урушлар тугайди. Етакчилар бир-бирига қўл бериб, саҳнадан чиқиб кетади. Аммо ўша кекса она ҳалок бўлган ўғлини, ўша қиз севгилиси — қайтиб келмайдиган турмуш ўртоғини, болалар эса қаҳрамон оталарини кутишда давом этади. Мен Ватанни ким сотганини билмайман, лекин ким товон тўлаганини жуда яхши биламан.»
Маҳмуд Дарвиш

Инстаграму хорижий ОАВдаги тарқалаётган топ-хендшейклар, ҳингир-ҳингирни кўриб ичинг оғрийди. Бир-бирини яқиндаям кўрарга кўзи йўқлар, яқиндагина минглаб одамларни бир-бирига қарши қўйган давлат раҳбарлари энди битта столда ўтиради, кулишади, шампан виноси кўтариб ғалабани нишонлашади. Инстаграмида ашула эшитиб ўтирганини мақтанади. Ҳеч нарса бўлмагандек. Ҳеч ким ўлмагандек.
2😭574👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ва додаси билан айланишга чиққан Хадича

Шавкат Мирзиёев Шота Руставели кўчасидаги реконструкция ишлари билан танишди ва тезкор автобуслар йўналишини синаб кўрди.

Миробод кўчасидан Чоштепагача бўлган 6,7 км масофадаги йўл қисми замонавий стандартлар асосида реконструкция қилинган.

Йўл 10 полосали.
– 6 та — автомобиллар ҳаракати учун,
– 2 та — марказдаги BRT (тезкор автобус транспорти) йўлаклари,
– 2 та — тўхташ учун махсус полоса.

Бу — Тошкентда илк бор жорий этилган марказий автобус йўлаги бўлиб, АҚШ, Европа ва Хитой тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.
👍507
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега янги аэропорт қуриляпти?

8 йил олдин 3 миллион йўловчи/туристга хизмат кўрсатиларди, ҳозир авиа йўловчилар оқими 3 карра ошиб, йилига 9 миллионга етди. Ҳозирги аэропорт шаҳарга яқин, уни кенгайтиришнинг иложи йўқ, қуввати 11 миллион кишига хизмат кўрсатишга етади. Таҳлилларга кўра, 2040 йилга бориб, пойтахтга келувчилар 24 миллиондан ошади.

“Янги Тошкент халқаро аэропорти” Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Қуйичирчиқ туманлари ҳудудида жами 1 310 гектар майдонда қурилади.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилади.

Консорциум таркиби:
🇸🇦 Saudi Arabia – “Vision Invest” (45%)
🇯🇵 Japan – “Sojitz Corporation” (30%)
🇰🇷 South Korea – “Incheon International Airport Corporation” (15%)
🇺🇿 Uzbekistan – “Uzbekistan Airports” (10%)

Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилади.
1-босқичда 2,6 млрд доллар инвестиция киритилади, шундан:
1,8 млрд доллар — аэровокзал қурилиши,
800 млн доллар — аэродром инфратузилмасига сарфланади.

Янги аэропорт йилига 20 млн йўловчи ва 129 минг тонна юк қабул қила олади. Соатига 30 та учиш-қўниш операцияси бажарилади, 62 та самолётни бир вақтда жойлаштириш имкони бўлади.

Энг муҳими — аэропорт фақат қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ишлайдиган, дунёдаги энг экологик тоза аэропортлардан бири бўлади дейишмоқда.

Савдо майдони ҳам жаҳон стандартларига мос бўлади:
46 минг м² “Duty Free” зонаси — бу кўрсаткич бўйича аэропорт:
• Истанбул (50 минг м²),
• Лондон Хитроу (48 минг м²)
• Дубай (40 минг м²)
аэропортларига тенглашади.

Кеча президентимиз аэропорт учун жой танлашда ҳатто кам туман тушадиган, энг қулай об-ҳаво кузатиладиган жой қидирилганини айтди.

Янги аэропорт йўллари Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ пуллик автомобиль йўлларига уланади, тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.

Янги аэропорт давлатга 27 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириши айтилмоқда.

Умуман, бутун республикада аэропортлар экотизимини яхшилаш учун катта қадам қўйилмоқда.

Масалан, Самарқанд аэропорти мамлакатимизда илк бор ДХШ асосида ташқи бошқарувга берилди. Қисқа вақт ичида 174 млн доллар инвестиция киритилиб, аэропорт энг замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Йўловчилар оқими 4 бараварга ошди.

Кеча яна Кореянинг “Incheon International Airport Corporation” компаниясига Урганч халқаро аэропортини ДХШ шартнома асосида бошқарувга берилгани ҳам муҳим воқеа.

Компания ўзининг илғор менежменти ва технологиялари орқали Хоразм ва Қорақалпоғистон минтақаси транспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Бухоро, 11 миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган водий вилоятлари учун ҳам замонавий аэропортлар стратегик аҳамиятга эга. Ҳозирда Андижон ва Наманган аэропортлари, умуман 7 та ҳудудда аэропортлар реконструкция қилиняпти.
👍169🔥1
Forwarded from Erta aniqla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💗 “Oʻzgarish” aksiyasi bilan yangi qiyofangizni yarating!

“Ozbechka” go‘zallik saloni “Erta aniqla — hayotni saqla” dasturini qo‘llab-quvvatlagan holda, onkologik kasalliklarni yengib oʻtgan yoki hozirda davolanayotgan ayollar uchun mehr, gʻamxoʻrlik va motivatsiyaga boy “Oʻzgarish” aksiyasini e’lon qildi.

🌸 Aksiya doirasida ko‘krak bezi saratoni bilan yashayotgan har bir ayolga bepul obraz yaratib beriladi: makiyaj, soch turmagi, istasa soch kesish xizmati ham bepul taqdim etiladi.

30-oktabrgacha aksiyaga qo‘shiling — bu oy siz uchun go‘zal o‘zgarishlarning boshlanishi bo‘lsin!

Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
📞 +998 33 385 39 09

💜 Siz yolg‘iz emassiz — biz siz bilan birgamiz!
15🔥8👍3
Erta aniqla
💗 “Oʻzgarish” aksiyasi bilan yangi qiyofangizni yarating! “Ozbechka” go‘zallik saloni “Erta aniqla — hayotni saqla” dasturini qo‘llab-quvvatlagan holda, onkologik kasalliklarni yengib oʻtgan yoki hozirda davolanayotgan ayollar uchun mehr, gʻamxoʻrlik va motivatsiyaga…
Агар овсиним Маъмурапам ҳозир тирик бўлганларида, шу салонга олиб бориб, ясантириб, макияж қилдирардим. Текинлиги учун эмас, бу ерда уларни тушунганлари учун.

Онкологик касалга чалинган танишларингиз бўлса, хабарни улашинг. Боришсин, кўзлари озгина кулсин.
21😭13🌚5🕊3🔥1
2025/10/22 14:34:51
Back to Top
HTML Embed Code: