Telegram Web Link
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказмоқда.

В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев проводит встречу с Президентом США Дональдом Трампом.

Facebook|Instagram|X
👍344🔥4🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз БМТ минбарида.

Сўз ва амал бирлиги.
5👍5525🔥8🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Илтимос, бизга нуқта қўйманг. Бизни бу касаллик билан ёлғиз қолдирманг”

Илк марта БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева раислигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва "St. Jude" болалар тадқиқот шифохонаси билан биргаликда болалар онкологияси муаммоларига бағишланган форум ўтказилди.

Унда Туркия, Озарбайжон,Ангола, Вьетнам, Гватемала, Сербия Президентлари рафиқалари, дунёнинг машҳур шифокорлари иштирок этди. Анжуман жуда таъсирли бўлди.

Мен 17 ёшли юртдошимиз Самира Идрисованинг чиқишидан этим жимирлади. Унга 2.5 йил аввал онкологик ташхис қўйилган, шифохонада ойлар давомида даволанган, одатий ҳаётга мени шу қийин кунларда “Замин” фонди ташкил қилган “Меҳрли мактаб” боғлаб турди, дейди у.

Самира ўз ҳикоясини БМТ тадбирларига келган халқаро жамоатчиликка сўзлаб берди:

“…Мен касалхонага «ўткир лимфобласт лейкемия» ташхиси билан тушдим. Ўшанда бу қачонлик даражада жиддий эканини англамаган эдим.

Дастлабки кунларим гўё туманда ўтди. Кейин даволаниш бошланди: кимё терапияси, кўнгил айниши, ҳолсизлик, соч йўқотиш. Лекин мен ҳеч қачон таслим бўлмадим, ўз йўлимда давом этдим.

Мактабда расм чизишни бошладим. Айтишларича, мен буни яхши уддалайман. Ҳатто ўтган йили мен UNESCO’нинг «The Planet of Art» танловида ғолиб бўлдим. Шу ерда мен чин дўст топдим, у менга бағишлаб расм чизди. Алибек, салом! Яна бошқа болалар ҳам бор эди, улар ҳақида кўп эшитдим, аммо... Бугун мен уларнинг исмларини шу ерда тилга олмоқчиман.

Тахмина ва Махлиё — худди мен каби «Меҳрли мактаб»нинг янгилик дастурларини олиб борган қизлар. Ҳақиқий журналистлардек, мактабимиз каналларида чиқиш қилишарди. Мен Маъруф ҳақида ҳам кўп эшитганман — у профессионал кикбоксчи бўлишни орзу қилган. Ҳумоюн эса мактабимиздан биринчи бўлиб халқаро бадиий танловда ғолиб бўлганди. Яна биз билан ўқиган меҳрибон бола Алан бор эди, у Tesla’нинг директори бўлишни орзу қиларди.

Бугун мен сизлар қаршингизда… ёлғиз турибман. Аммо менинг қалбимда уларнинг барчаси — орзулари амалга ошмай қолганлар ҳам, ҳозир келажакни орзу қилаётганлар ҳам — яшаб турибди. Мен бу ерда шу болалар учун турибман.

Сизларга мурожаат қиламан: илтимос, бизга нуқта қўйманг. Бизга касаллигимиз билан ёлғиз қолишга йўл қўйманг. Саратон ва бошқа оғир касалликларга чалинган болаларга бахтли келажак учун имконият беринг. Шундай қилингки, Ўзбекистонда ҳам барча болаларнинг эртаси илиқ қуёшдан, янги ёпилган нон ҳидидан бошлансин, кечаси эса оддий суҳбатлар билан чой устида уйларига файз олиб кирсин. Болаларга — бутун дунё болаларига ҳаёт ва орзуларини ҳадя қилинг.”

Самирани тинглаб, бефарқ туролмайди одам…

Охирги вақтда Ўзбекистонда саратонни даволаш йўналишига Президент кўп эътибор қаратяпти.

“2021 йилда болалар учун алоҳида Марказ ташкил этилди. Марказ қисқа вақтда сезиларли натижаларга эришди. Бемор боланинг биринчи йилида яшаб қолиш кўрсаткичи 2022 йилдаги 37% дан 2025 йилга келиб 44,5% га етди. Айниқса, гемобластозга чалинган бемор болажонларда бу кўрсаткич 17% дан 42–43% гача ўсиши катта илдам қадам бўлди. Миллий мақсадимиз эса: 2030 йилга қадар беш йиллик кўрсаткични 60% га етказиш.

Болалар касалхоналарда ойлаб қолиб кетишади. Улар мактабдан узилмаслиги учун “Меҳрли мактаб” орқали 3 йилда 17 мингдан зиёд бола узлуксиз таълим олиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, илк болалар хосписи - “Таскин” ва паллиатив ёрдам тизимининг йўлга қўйилиши қўллаб-қувватлашнинг янги босқичини бошлади”.

Зироат Мирзиёева маърузасида эшитган бу янгиликларим яна умидлантиради.

Самира тадбирда гапиряпти-ю, Малала Юсуфзай, Грета Тюнбергларнинг глобал чиқишлари ёдга тушади. Аммо мен аниқ биламан, ўзбек қизи Самиранинг иродаси улардан кучлироқ.

Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин. Қизалоғи БМТ бош биносига келиб, катта доирада сўзга чиқса-да, интервью олаётганимда онаси Раҳнома опанинг кўзига барибир ёш тўлиб қолаверди.
1👍62🔥1814🕊7😭5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадича, мана магазин вариантиям бўлди, қара Навбаҳор опа билан биз кимни топдик)

Словения Президенти Наташа Пирц Мусар хонимни БМТ эсдалик моллари дўконида кўриб, гаплашиб қолдик.

У 15 йил олдин Ўзбекистонга келган ва Самарқандни кўришга яна муштоқ эканини айтди.

“Президент сифатида борсанг, камроқ кўриш имкони бўлади, лекин ҳечқиси йўқ, Президентингиз мени таклиф қилган” деди Мусар хоним.

Бу йил жуда кўп давлатга ташрифларни ёритгани борган бўлсак-да, ҳамманинг қалбида Словения қолди. Ер юзидаги жаннат ва ҳаловат уйи экан, дегандим мен.
1👍1912🔥5
Ташриф пайтида Албания Президенти Байрам Бегайдан қисқа интервью олиш имкони бўлди.

Ўзбекистонга аввал келган, БМТ ҳовлисида юрган Италия бош вазири Жоржа Мелони ва Еврокомиссар Урсула фон дер Ляенларни эса йўлидан тўхтатиш имкони бўлмади.

Ва… Яна битта президент билан сўрашиш…имкони бўлди. Лекин бу ҳаммага сир бўлақолсин)
6🔥5🫡3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет элдан Iphone 17 олиб келиш қанчага тушади?

Ва мен жавобини билмайдиган саволлар:

- Нега айфон ўзбекча саломлашмайди?
- Зарядканинг “калласи” нима деб аталади?
- Маликада нечпул ўзи?

Ҳеч ким жавобини билмайдиган савол:

- Нега ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган телефон учун 30 фоиз бож тўлашим керак? Кимни нимадан ҳимоя қиламиз?
25👍11
Қайси устозингиз ҳаётингизга катта таъсир қилган? Сизнинг Сиз бўлишингизга ёрдам берган, қайси сўзи ёдингизда қолиб кетган?

Кимга раҳмат айтишни истардингиз?
18
“Манзил…” номли бу ролик қаҳрамони “Устоз” деган кўпчилик тасаввуридаги образга мос тушмаслиги мумкин. Унда ёш, куч-қувватга тўла, кўзлари чақноқ, кун-у тун билим тарқатувчи бир йигитчани кўрасиз.

Билишимча, бакалаврларга дарс берадиганлар кўпинча мактабда ишлашни хоҳламас экан. Бу йигит эса энг кичик синфлардаги болаларда ҳам илмий қизиқиш уйғотяпти. Унинг тажрибалари болаларга дунёнинг янги қирраларини очади.

Роликда Эъзозбекнинг ҳаёти ортиқча мақтовсиз, пафосларсиз кўрсатилган. Ҳаммаси борича, ҳақиқий.

Кўпчилик Эъзозбекни Президент билан мулоқотидан (устозларни тақдирлаш кунида) сўнг таниди.

Лекин мен уни 8 йилча аввал эслаб қолгандим, унда адашмасам, ўзи ҳали талаба эди. Мен “Ёшлар” каналининг “Нуқтаи назар” номли ток-шоусида бошловчи эдим, у томошабинлар қаторида ўтириб, “уюшмаган ёш” мавзусини роса танқид қилганди:) Келинг, ўртага ўтиринг, тасаввур қилинг, ўша “иш ва ўқиш билан банд бўлмаган ёш” сизсиз, сизга нима керак давлат/жамиятдан деб савол-жавоб қилганимиз эсимда.

Бугун шу ғайратли йигит каттп устоз бўлаётганидан хурсандман.

Ўзи умуман бугун орамиздаги қаҳрамон устозлар ҳақида кўп контентлар қилинаётганидан жуда хурсандман.

Барчангизни устоз ва мураббийлар куни билан қутлайман!
👍334🔥1🕊1
Mikrofon ko‘targan ayol pinned «Қайси устозингиз ҳаётингизга катта таъсир қилган? Сизнинг Сиз бўлишингизга ёрдам берган, қайси сўзи ёдингизда қолиб кетган? Кимга раҳмат айтишни истардингиз?»
Шаҳло Турдиқулова Жаҳон Фанлар Академияси (TWAS) академиги дипломини қабул қилди

2025 йил 29 сентябрдан 2 октябрга қадар Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Жаҳон Фанлар Академияси (TWAS)нинг навбатдаги Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги конференция кун тартибида соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва инновациялар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда.

Жорий йил бошида Жаҳон Фанлар Академияси академиги этиб сайланган Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти, профессор Шаҳло Турдиқуловага мазкур конференцияда тантанали равишда расмий диплом топширилди.

TWAS — 1983 йили ташкил этилган нуфузли халқаро академия бўлиб, дунё бўйлаб энг йирик ва таниқли олимларни бирлаштиради. Академияда 100 дан ортиқ мамлакатдан 1 400 дан зиёд етакчи олимлар бўлиб, таркибида Нобель мукофоти соҳиблари ҳамда турли соҳаларда улкан ютуқларга эришган етакчи олимлар фаолият юритади.

Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Фанлар Академияси тарихида илк аёл вице-президент экани ҳам аҳамиятли. Олима аёлларимиз шундай катта ютуқларга эришаверишсин.
25🔥9👍3
Forwarded from Sinchalak🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍154🫡2
Forwarded from Minbar ortida
🇺🇿 Kun yangiligi
Prezident matbuot xizmati o‘z kommunikatsiyasi uchun yangilangan vizual uslubni taqdim etdi.

Asosiy element — Prezident Venzeli, ya’ni Prezident institutiga mansublikni ifodalovchi rasmiy ramz. U 2021-yil 26-oktabrda qonun bilan tasdiqlangan edi.

Bugun, shuningdek, Prezidentning barcha rasmiy sahifalaridagi asosiy fotosuratlar ham yangilandi.
3🌚1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Бокудан 220 км узоқликда жойлашган Габала шаҳрига етиб келдик. 2000 йиллик тарихга эга, Жанубий Кавказ бағридаги бу қадимий пойтахт эртадан бошлаб Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг 12-саммитини ўтказади.

Туркий давлатлар ташкилоти ҳақида икки оғиз

Туркий халқлар раҳбарларининг илк саммити 1992 йил 30 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган. Бу ғоянинг эгаси ўша вақтдаги Туркия Президенти Турғут Ўзал, уни илк қўлловчиси эса Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов бўлган. Бу саммитдан сўнг туркий давлатлар ўртасидаги дўстлик ришталари бирмунча ривожланиб борган. Кейинги йилларда саммитлар Истанбул, Бишкек, Тошкент, Астана, Боку ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган.

2009 йилда Нахчивонда Туркий давлатлари ҳамкорлик кенгаши тузилади. Кейинчалик, 2021 йилдаги Истанбул саммитида у расман Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) деб номланди.

Ўзбекистоннинг қайтиши — янги босқич бошланиши

Ўзбекистон илк кунларданоқ туркий ҳамкорлик ғоясининг фаол тарафдори бўлган. Бироқ маълум вақт (2000-йиллар боши)да республика бу жараёндаги иштирокини кескин қисқартиради.

2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистондаги Чўлпонота саммитида шарафли меҳмон сифатида қатнашиши янги даврни бошлаб берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ТДТдаги энг фаол давлатлардан бирига айланди. 2019 йил 14 сентябрда мамлакатимиз Нахчивон битимини ратификация қилди ва ташкилотга тўлиқ аъзо бўлди. Шу билан Турк дунёси яхлитлашди, яқинлашди.

Ўзбекистон ТДТга қандай ўзгаришлар олиб кирди?

Сўнгги олти йил ичида Президент Шавкат Мирзиёев 98 та ташаббус илгари сурган бўлиб, шуларнинг 67 таси тўлиқ амалга оширилди, яна бир қисми якуний босқичда.

🟢 Ёш тадбиркорлар форуми ташкил этилди ва илк йиғилиши 2021 йилда Тошкентда бўлиб ўтди.
🟢 Транспорт ва божхона тизимларини рақамлаштириш бўйича “E-permit” ва “рақамли TIR” лойиҳалари жорий этилди.
🟢 Кўқон шаҳри 2022 йилда Турк дунёси туристик пойтахти деб эълон қилинди.
🟢 “Табаррук зиёрат” лойиҳаси доирасида Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент бўйлаб зиёрат сафарлари ташкил этилди.
🟢 Бухоро шаҳри 2022 йилда Турк дунёси ёшлар пойтахти деб тан олинди.

2024 йилда Ўзбекистонни ТДТ давлатларидан зиёрат қилган сайёҳлар сони 5,77 миллион кишидан ошиб, рекорд кўрсаткичга етди.
🟢 Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.
🟢 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистон ТДТ раиси сифатида фаолият бошлади ва тарихда илк бор “Раислик концепцияси ва амалий режа” ишлаб чиқилди.
🟢Ўзбекистон ташаббуси билан сўнгги йилларда Турк дунёсида илм ва маданиятга оид қатор тадбирлар ўтказилди:
Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий ва Муса ал-Хоразмий меросига бағишланган халқаро анжуманлар;
“Жадидлар маърифатчилик фаолияти” мавзусида илмий конференция (Тошкент, 2023 йил март);
Туркистонни боғловчи “Фарғона водийси – Анадолу” темир йўл форуми (Фарғона, 2023 йил апрель);
“Туркий дунё ёшлар илмий ва инновация конгресси” (Тошкент, 2023 йил октябрь).

Бундан ташқари, ўзбек тилида 100 томлик “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами нашр этилди.

Туркий давлатлар иқтисодий ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг ўрни

Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар билан савдо айланмаси сўнгги етти йилда қарийб икки баробарга ошди.

Масалан:
Қозоғистон билан савдо 2017 йилда 2 млрд доллар бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 4,2 млрд долларга етди.

Туркия билан айланма 1,5 миллиарддан 3 миллиард долларгача ўсди.

Қирғизистон ва Озарбайжон билан савдо ҳажми ҳам сезиларли ошди.

ТДТ доирасидаги асосий мавзулардан бири бу транспорт алоқаларидир


Транскаспий халқаро транспорт йўлаги (“Ўрта коридор”) Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга.

Мамлакатимиз “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини амалга оширмоқда, бу орқали юк етказиб бериш масофаси 900 км га, вақт эса 7–8 кунга қисқаради. Европа Иттифоқи ва Осиё тараққиёт банки томонидан ушбу йўналиш инфратузилмасини ривожлантиришга 16 миллиард евродан зиёд маблағ йўналтирилмоқда. Биргаликда ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп.

Бу саммитда ҳам Президентимиз нутқида бу мавзу алоҳида тилга олинса керак.

Габаладан Азиза.
1👍4518🔥5🕊2
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 28 сентябрь куни вафот этган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков хонадонига ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
👍13
2025/10/21 23:04:06
Back to Top
HTML Embed Code: