Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўткирбек Юсупов олти марта голдан асради, бунинг учун унга олти марта миннатдорлик билдираман” — Шавкат Мирзиёев
Давлатимиз раҳбари кечаги ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан боғланиб, уларни тарихий ғалаба билан табриклади.
Президент бош мураббий Тимур Кападзе бошчилигидаги барча футболчиларини ”Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлашини маълум қилди.
Telegram | Instagram | Facebook

👍80❤14🕊5❤🔥3🤩3
Президент фармони билан футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Жумладан, футболчиларимиз ва жамоа бош мураббийси «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан, ЎФА президентининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, терма жамоанинг собиқ бош мураббийси Сречко Катанец «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

❤60👍21🕊4❤🔥2
Улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келди.
Пойтахтимизда минглаб юртдошларимиз йигитларимизни тантанали кутиб олишга шай турибди. Терма жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтимизда минглаб юртдошларимиз йигитларимизни тантанали кутиб олишга шай турибди. Терма жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❤52👍22😱6👏2
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍19😱6❤5🤷♀1
Болгария президенти Румен Радев 9-11 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❤9🔥8
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

❤21👍17
Бугун Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида шамол тезлиги нормадан юқори бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, 10-16 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, 10-16 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
❤9
Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди. Тегишли қўшма декларация Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицо томонидан имзоланди.
Бундан ташқари, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, хусусан, дипломатик кадрлар тайёрлаш тўғрисида, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, стандартлаштириш, метрология ва товарларнинг мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, энергетика бозорларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар алмашилди.

👍13❤10❤🔥1
Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунигача мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг бир ярим бараваригача миқдорида моддий ёрдам берилади.
Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍13❤6🔥1
Учта вазирлик Янги Тошкентга кўчади
Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятовга кўра, яқин кунларда Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари Янги Тошкент ҳудудидаги вақтинчалик биноларга кўчирилади. Вазирликларнинг пойтахтдаги мавжуд бинолари сотувга чиқарилиб, тушган маблағ эвазига янги маъмурий мажмуалар барпо этилади.
Энергетика вазирлиги кўчиб бўлган, қолган вазирликлар ҳам босқичма-босқич кўчирилади.
Таъкидланишича, ходимларнинг келиб-кетиши ҳам ҳисобга олинган. Улар учун алоҳида транспорт йўналишлари ташкил қилинади. Транспорт вазирлиги бугунги кунда уни қандай қилиб амалга ошириш борасида ишламоқда.

❤27👍8🤓4👀3
Ўзбекистон-Қатар ўйинига эртароқ келиш сўралмоқда
Эртага Ўзбекистон ва Қатар футбол терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин олдидан байрам тадбири ташкил этилиши ва шу сабабли мазкур учрашувга чипта олган барча ишқибозлардан стадионга максимал эртароқ келиш сўралмоқда. Стадион 15:45 да очилади.
Ўйин тугагач, миллий терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув муносабати билан соат 16.00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар Чилонзор туманининг қатор кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ ва қисман чекланади. Кўчалар рўйхати.

❤18👍10🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев эртага, 10 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинини стадиондан томоша қилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе маълум қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе маълум қилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❤31👏11👍8😱4🕊1👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд — глобал Форум марказида
23-25 июнь кунлари Ўзбекистон БМТ Давлат хизмати форумига (UNPSF 2025) мезбонлик қилади.
📍 23-25 июнь, ”Silk Road Samarkand”
#UNPSF2025Uzbekistan
Telegram | Instagram | Facebook
23-25 июнь кунлари Ўзбекистон БМТ Давлат хизмати форумига (UNPSF 2025) мезбонлик қилади.
Ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг етакчи мутахассислари, вазирлар ва инноваторлар бир жойга жамланади.
#UNPSF2025Uzbekistan
Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍7🔥5
Энди айбланувчининг фақатгина иқрори етарли эмас
Ўзбекистонда эндиликда шахснинг фақат ўз айбини тан олгани уни айбдор деб топиш ёки жазога тортиш учун етарли бўлмайди. Яъни, агар айбни тан олиш ягона далил бўлса — шахс айбдор деб топилмайди.
Шунингдек, янги қонунга мувофиқ, гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган пайтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ-1067-сон, 09.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди.
Ўзбекистонда эндиликда шахснинг фақат ўз айбини тан олгани уни айбдор деб топиш ёки жазога тортиш учун етарли бўлмайди. Яъни, агар айбни тан олиш ягона далил бўлса — шахс айбдор деб топилмайди.
Шунингдек, янги қонунга мувофиқ, гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган пайтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
👍25❤20😱3🔥2🕊2😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлигининг бренд лойиҳаси — Бўзатов FEST янги иқтидор эгаларини кашф этди
Давлат раҳбарининг ёшлар салоҳиятини юзага чиқариш бўйича ташаббуси асосида йўлга қўйилган “Бўзатов FEST” танловнинг 2025 йилги республика босқичи 3-7 июнь кунлари илк бор Тошкент шаҳрида юқори атмосферада бўлиб ўтди.
Катта тайёргарлик, кучли рақобат ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлган финалда янги ёш истеъдод эгалари аниқланди.
Маълумот учун, 2020 йил Президент Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик ёшлар билан мулоқот чоғида ёш истеъдод эгалари учун “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди.
2021 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар мазкур танловни ўтказиши анъанага айланди. 2021-2025 йиллар орасида ушбу лойиҳа бренд даражасига чиқди. Қолаверса, миллионлаб ёшларни қамраб олиб, уларнинг энг севимли танловига айланди.
“Ёшлар овози” — Бўзатов FEST танлови бахшчилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича маҳалладан бошланиб, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида 3 та ёш тоифасида (10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш) ўтказилади.

❤23👍2
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони
Фармонга кўра:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
➖ I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

❤19👍5❤🔥2