Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган юртдошларимизга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари ҳожиларимиз ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июндан шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни юзасидан Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Шу тариқа Буюк Британия Ўзбекистон билан умумий бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаган 24-давлат бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook
😊 БМТ Давлат хизмати форуми қандай тадбир? У қандай мақсадларни кўзлайди?

Бу ҳақидаги маълумот инфографикада

#UNPSF2025Uzbekistan

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.

Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис қуйи палатасидаги чиқишида мазкур ҳужжат яқин вақтларда эълон қилинишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга ошириладиПрезидент фармони

Фармонга кўра:

▪️2025 йил 1 июлдан
пенсия ва нафақалар, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

▪️2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, талабалар ва ўқувчилар стипендиялари 10 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

▪️Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.

▪️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;

▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шу йил 5 май куни Бўрижар каналига тушиб кетган икки нафар қизалоқни қутқариб, ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram каналлар админлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мумкин бўлди

Telegram мессенжери навбатдаги янгиланишда фойдаланувчилар эндиликда каналларга шахсий хабарлар юбориши ҳамда уларнинг эгалари ва админлари билан бевосита суҳбатлашиш имкониятини қўшди.

Бунда контент ижодкорлари (Telegram каналлар админлари) ушбу режимни ёқиб, обуначилар билан шахсий ахборотларини ошкор қилмасдан мулоқот қилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда даромад солиғи тўлайдиган ходимлар сони, 2024 йил якунларига кўра, 6,3 млн кишига етган. Бу рақамни кеча парламентда Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ўзини ўзи банд фуқаролар сони эса, 2025 йил 1 май ҳолатига, қарийб 5 млн 184 минг нафарга етган. Шулардан 775 минг нафардан ортиғи — таксистлар.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённи ушбу лавозимга сайлангани билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОТМларга ҳужжат топшириш бошланди

Абитуриентлар my.uzbmb.uz сайти орқали 5 июндан 25 июнгача онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бакалавриатга қабул икки босқичда — “аввал тест, сўнг танлов” тамойилида амалга оширилади. Имтиҳонлар июль-август ойларида ўтказилади.

Абитуриентлар тестда тўплаган бали асосида дастлаб бакалавриат учун, сўнг коллеж ёки техникумга ўқишга кириш учун танловда иштирок этиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Эртага барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿 Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатида!

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда биринчи марта Жаҳон чемпионатига чиқишга муваффақ бўлди.

Тарихий йўлланма Абу-Даби шаҳридаги “Аль-Нахайян” стадионида мезбон БAA терма жамоаси билан бўлган ўйинда қўлга киритилди. Унда юртдошларимиз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

2026 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларини табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, барчангизни Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик ва катта муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Instagram | Facebook
2025/07/08 11:11:54
Back to Top
HTML Embed Code: