Telegram Web Link
9 апрель – буюк жаҳонгир Амир Темур таваллуд топган кун

“Темур тузуклари”дан:

...Салтанат ишларини қонун ва қоидалар, тўра ва тузукка солиб, салтанатим мартабаю эътиборини сақладим.

....Салтанатим мартабасини тўра ва тузуклар асосида шундай сақладимки, унинг ишларига аралашишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди.

...Дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ортди, душманларга эса, шундай муносабатда бўлдимки, уларнинг душманлиги дўстликка айланди.

...Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

...Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.

Куч – адолатда!


***
Изоҳ: «Тузук» сўзи қонун-қоидалар тўплами, низом, деган маъноларни англатади. Бошқача айтганда, тузук — конституция (лотинча «Constitution» — тузилиш, тузук), яъни давлатнинг Асосий қонуни. Атоқли рус олими Д.Логофет «Темур тузуклари»га Туркистонда Европадан 500 йиллар олдин вужудга келган Конституциявий кодекс, бошқача айтганда, Амир Темур салтанатининг Конституцияси, деб юксак баҳо берган. (А. Саидов, академик)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялик: муносиб бўлмоқ машаққати

Холмўмин Ёдгоров,
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси


Бешикдан қабргача илм изла, дейилади муқаддас манбаларда. Чунки, инсон мавқе мартабаси унинг илми билан белгиланади. Одил судлов самарадорлиги судьяларнинг билим даражаси ва амалий кўникмаларига боғлиқ экани инкор этиб бўлмас ҳақиқат.

Шу боис ҳам Судьялар одоби кодексида судья илмга чанқоқлик хислатларига эга бўлиши, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариши учун ўз малакаси ва касбий билимларини мунтазам ошириб бориши шарт қилиб қўйилган. Зотан, судьялар зиммасига жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашдек масъулиятли вазифа юклатилган.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Яхшилик қила олмасанг, бори ёмонлик ҳам қилма. (Алишер Навоий)

Ҳақиқат олдида бўйин эгиш тавбадир, бошқаси ғовғадир. (Абдулла Қодирий)

Ғараз билан қилинган яхшиликнинг ёмонликдан фарқи йўқ. (Абдулла Қаҳҳор)

Аҳмоқ одам ҳикмат лаззатини билмайди, худдики тумов киши гул ҳидини сезмаганидек. (Абдулваҳоб Мўмин Мирзо)

Қасос олган киши баъзида қилган иши учун афсусланади, кечирган киши эса бунинг учун ҳеч қачон афсусланмайди. (Александр Дюма)

Киши ўз истагини енга олмагунча, ҳеч нимани енга олмайди. (Альбер Камю)

Ўз меҳнати натижасини дарҳол кўришни истаган киши этикдўзлик қилгани маъқул. (Эйништейн)

Одил кишини туғишганингдан ҳам юқори баҳола. (Антисфен)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
“Ўлик” қонунлар кимга керак? Ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш хусусида айрим фикр-мулоҳазалар

Абдуманноб Раҳимов,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий
суди судьяси,юридик фанлар номзоди


Президентимиз Шавкат Мирзиёев илк маротаба 2017 йил 22 декабрда халқимизга йўллаган мурожаатномасида парламент қонун ижодкорлиги фаолиятига эътибор қаратиб, “... самарасиз ишчи гуруҳлар ташкил этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир кўрсатмайдиган, ижро механизмларига эга бўлмаган, таъбир жоиз бўлса, “ўлик” қонунлар кимга керак?" деган саволни ўртага ташлаган эди.

Бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида “Қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштиришга доир концепция” ишлаб чиқиш ва амалга ошириш таклифини илгари сургани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2024 йил 15 апрелдан 15 майга қадар
http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майгача
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари, топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Суд фахрийси Абдураҳим Тургунов етмиш уч ёшида вафот этди.

А. Тургунов тизимдаги узоқ йиллик самарали фаолияти давомида Андижон вилоят суди судьяси, вилоят суди раиси ўринбосари, Навоий вилоят суди судлов ҳайъати раиси, Бекобод шаҳар суди раиси, сўнг адлия органларида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолият, тажриба ва натижалар - "Ибратли судья" мукофоти соҳиблари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одил судловнинг оддий талаби - "Ибратли судья" мукофоти соҳиби, жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси Мақсуд Эрназаров фаолиятида мухтасар лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидаги асосий масалалар: айрим судьяларни ваколати муддатига қайта тайинлаш, айримларини ушбу лавомда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш.

Шунингдек, Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Муҳокамалар давом этмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг:

Андижон, Янгиариқ, Қибрай туман судларига янги раислар ва бошқа тайинловлар


Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди.

Бугунги йиғилиш кун тартиби нисбатан ихчам бўлса-да, узоқроқ давом этдики, бу ҳол кун тартибидаги масалалар юзасидан муҳокамалар кескин ва қизғин муҳокама этилганини билдиради. Хусусан, раҳбар судьялик лавозимлари кўрсатилган муқобил номзодлар очиқ танловда яхшигина “тер тўкишига” тўғри келди. Муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Ижтимоий тармоқдаги айрим каналларда таниқли жамоат фаолининг судлар муайян низолар бўйича гўёки топшириқлар асосида қарор чиқараётганига оид (ўзининг ҳам тўла ишончи комил бўлмаган маълумотларга таяниб айтилган) мулоҳазаларига илова тарзида ҳиссиётли фикрлар ҳам тарқалмоқда.

Адолат юзасидан айтиш керакки, канал маъмур(лар)ининг судья қарор қабул қилиш ҳуқуқини номус деб билиши, одил судловни амалга оширишга доир фаолияти бўйича аралашувларга йўл қўймасликлари лозимлиги ҳақидаги фикрлари эътироф ва эътиборга лойиқ. Бироқ...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#ЭСЛАТМА!

Очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

- фуқаролик ишини кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

- жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан;

б) очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

- фуқаролик ишини кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

- жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қароридан

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Ўткир Ҳайдаровга волидаи муҳтарамаси Хосият Арипованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Икки юз нафар судья тест синовидан ўтди. Мақсад?

Судьялар олий кенгаши икки юз нафар судьяни тест синовидан ўтказди.Тадбир онлайн ташкил этилгани боис жараён Кенгаш масъуллари томонидан масофадан кузатиб борилди. Саволлар махсус дастур орқали электрон шаклда тақдим этилиб, битта тугмачани босиш орқали ўша пайтнинг ўзида тест натижалари билан танишиш имконияти ҳавола этилди.

Шу тариқа тенглик, шаффофлик ва очиқлик таъминланди, ҳали имтиҳон хонасидан чиқмаёқ натижани билган судьялардан кимдир хурсанд бўлса, бошқаси бироз хижолатли ҳолатга тушгани ҳам рост.

Бироқ ҳозир гап бунда эмас.

Гап тест синови нима учун ўтказилгани ва бундан мақсад-муддао ҳақида.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Чин дўсти бор инсоннинг ойнага эҳтиёжи бўлмайди.

Амали бўлмаган ҳикматли сўз қарзга олинган гўзал уст-бошга ўхшайди.

Унутма, муваффақиятга эршиш учун бутун умр сарфланади, йўқотиш учун бир онлик ғафлат кифоя.

Майли, сени телба десинлар, девона-мажнун десинлар, бироқ “Нафсини синдира олмади”, демасинлар!


Тузоқ ичига сочилган донлар саховатдан эмас.

Тўғри сўз қиличга ўхшади, қалқонинг бўлмаса, нари тур!

Ўғри, золим ва пасткашларга ачиниш заифларга нисбатан қилинган ноҳақликдир.

Инсонни диққат билан тинглаш – унга кўрсатилган энг катта эҳтиромдир.


Жалолиддин Румий

(“Мавлонодан қалбга малҳам ҳикматлар” китобидан)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Дахлсизлик муҳим, бироқ у имтиёз эмас, масъулиятдир

Ижтимоий тармоқлардаги айрим ҳуқуқий каналларда судьялар (ва суд ходимларига) нисбатан суд биноларида шахсий алоқа воситаларидан фойдаланишга чеклов жорий этилгани фаол муҳокама қилинмоқда. Муҳокамаларда мазкур тартиб судьялар дахлсизлиги ва мустақиллиги принципларига қанчалар тўғри келиши савол остига қўйилмоқда.

Дарҳақиқат, қонунга кўра (“Судлар тўғрисида”ги қонун, 64-модда), судьянинг шахси дахлсиз. Мазкур ҳуқуқ унинг турар жойи, хизмат хонаси, фойдаланадиган транспорт воситаси ва алоқа воситаларига ҳам тааллуқлидир. Бироқ муҳокама мавзусига айланган тартиб жорий этилишига сабаб бўлган омил ва эҳтиёжлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларига эътибор берилса, унинг судьялар дахлсизлигига таъсирига доир шубҳа ёки саволларга ўрин қолмайди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Kun.uz сайтида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси Дилёра Аминованинг судларда кўрилаётган оилавий ажримларга оид мақоласи эълон қилинди.

Ёндошув, баён ва услуб мавзу бўйича муайян ҳудуддаги вазият ҳақида тасаввур бериши билан бирга мақолада судьянинг изтироблари ҳам акс этган.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/05/13 12:16:38
Back to Top
HTML Embed Code: