Ўзим севган смузи, лимонатларни сизларгаям #тавсия қиламан. Иссиқ кунларда саломатлик учун фойдали чанқовбосди ичимликлар...
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
Мен қалбимга кимни ёзган бўлсам, уни у ердан ўз қўлларим билан ўчириб чиқаришга мажбур бўлдим…
Қалбим кимга мойил бўлган бўлса, у билан синалдим. Кимни севган бўлсам, уни Роббимга қурбон бердим. Ҳожар қайдан билсин… Уни ва биргина ўғлимни чўлда бир ўзини ташлаб, бир оғиз сўз сўйламасдан кетганим… Иброҳимнинг ўзини қурбон қилиши бўлмай нима эди? Тиззамга ёпишган ишққа бир боргина ўгирилиб қараганимда ер юзига Замзам чиқмасди. Ки у туганмас ишқ ва битмас раҳм-шафқатдан бир нишона ўлароқ қиёматгача Ҳожарнинг хотираси бўлиб қолади. Ҳожар ишқнинг қудуғидир. Ишқнинг чашмаси. Унинг хотираси қиёматга қадар чанқоқларни салқинлатади, ул сувнинг таъми висолдир. Жаннатдир унинг ишораси. Сидратул Мунтаҳодан осилиб турган хабарларни ташийди Ҳожарнинг Замзами.
Ҳожар бу…
Вақти келиб Макканинг бунёдкори Мукаррамга етади. Ҳожар Макканинг онасидир. Ҳожар наслимдан келажаги ҳақида хушхабар келган Сўнгги Расулнинг каттаонаси, У туғиладиган шаҳар бунёдкори, У ичадиган чашманинг соҳибаси. У Аллоҳ номига назр қилинган қурбонларнинг энг мақбулидир.
Фақат беватан, еру юртсизлигини айтиб ўкинарди, Ҳожар.
Аллоҳ уни чиққан барча юртларидан, чиқарилган бутун уйлардан кейин, йўл юрган, югуриб ўтган бутун машаққатли чўлларидан кейин Уйига қабул қилди. У Аллоҳнинг Уйида турган она. Ҳасратлари уни Вуслоти Акбарга эриштирди. Висолини Аллоҳнинг Уйида тугал айлаган аёлдир Ҳожар.
Замзам қудуғида кутар Иброҳимни Ҳожар. Кутаётиб Замзам бўлиб оқар, оқар, оқар… Кутиш асносида барча замонларнинг онаси бўлади. Замзам қирғоғида кутар сизни онангиз. Ишқига раҳм-шафқат тожини тақиб, Қиблага ишора бўлган аёлдир Ҳожар!..
"ЗАМЗАМНИНГ ОНАСИ ҲОЖАР" китобидан
✍️@umidaaziz

Қурбон байрами- етимнинг табассуми;
Мазлумнинг кўзида нур;
Йўқсилнинг умиди.
Қурбон ҳайити -розилик, таслимият тўла бандалик билан Ҳақ субҳонаҳу ва таолога яқин бўлиш.

Маҳшарнинг бир синовидир Қурбон —
Лаббайка!..
Замзам каби кўпайган Лаббайка!..
Исмоилнинг пичоғи сабр кесар бола бўйнида.
Сўнг бир қўчқорнинг бўйнига суртилар.
Иброҳим келар, меҳр эсар ота бағридан.
Сўнг само пойига тўшалар.
Яқинлик бўлар Қурбоннинг номи, Исмоил бўлар.
Яна бир бор қурбон бўлар нафс.
Ва яна бир бор илҳомга қайтар нафаслар.
Огоҳлик қўшиғин куйлаган гўдаклар учун ақиқа бўлар, бағишлов бўлар.
Маконига қайтар ниҳоят
Яхши ният...
Ва бир табассум бўлсин, табассумни унутганларимизга...
Йилда бир бор илиқ меҳрдан насиба улашиб, ўчоқларда ўт ёнар, севинч бўлар.
БУ БИЗНИНГ ҚУРБОНИМИЗ...!
Исмоил бўла олганга сабру таслимият,
Иброҳим бўла олганга азму ният...
Қурбон яқинликдир, модомики,
СЕН бизга яқин бўл, эй, яқинлигига муҳтож бўлганимиз!..

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Икки муборак қул,
Иброҳим ва Исмоил,
Шундай қилиб бўлдилар,
Ҳақнинг лутфига ноил...!
Севганларимизга Аллоҳ таолонинг лутф-у марҳамати чексиз бўлсин. Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Туркияда ҳайит икромликлари асосан мана шу егуликлардан иборат бўлади. Йўқловга келган меҳмонларга 4 та зайтун мойли ток ўрама (дўлма эмас!) ёнида қатиқ, сув бўреги (мавсуми бўлса исмалоқ бўреги ҳам бўлади), баклава ва чой икром этилади.
Кечки овқатга йўқлаб келганларга қовурма ёнида гуруч гарнир тортилади.
Сув бўрегим машҳур менинг 😍
Ёнига ширинлик ҳам қўшдим. Баклава қайнанашканинг маҳорати.
Дарвоқеъ, зайтун мойли ўрамамни бир марта еган бутун еган ўрамаю дўлмаларини унутади. 😋
✍ @umidaaziz