Telegram Web Link
Ҳаётда энг қимматбаҳо нарса – бу инсоннинг ўзи.

Ҳашаматли уй, машина ёки мол-мулк ҳаёт сифати ва бахтни белгилаб беролмайди. Агар инсон матонатли, билимга чанқоқ, қизиқувчан ва фаол бўлмаса, унинг ҳаётига қанчалик моддий бойлик киритилмасин, у ҳақиқий маънода бахтли ва самарали бўла олмайди. Ҳар бир инсон ўз ҳаётининг устаси бўлиши, ўз йўлини мустақил равишда босиб ўтиши лозим. Шундагина у тўлиқ ва мазмунли ҳаёт кечиради.

Мақсадга эришиш йўлида ҳеч қачон бировга суяниб яшаш эмас, ўз меҳнатингиз билан муваффақиятга эришинг. Қийинчиликларни енгиб ўтишдаги жасорат, янгиликка бўлган қизиқувчанлик ва доимий ҳаракат – бу ҳақиқий ҳаётнинг белгиларидир.

Ҳар бир кун – имкониятлар ўчоғи, ва бу имкониятларни ўз қўлингиз билан тасарруф этиш сизга боғлиқ.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Инсон табиатни эгалламоқда, аммо ўзини бошқара билишни ҳали ҳам ўргангани йўқ.

Бугунги кунда инсоният улкан технологиялар ва илм-фан ютуқлари билан табиатни бошқаришга уринаётган бир даврда яшамоқда.

Ернинг табиий ресурсларини қазиб олиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ўз эҳтиёжларимиз учун қайта шакллантириш, иқлим ўзгаришларига олиб келадиган фаолият – буларнинг барчаси инсоннинг табиат устидаги устунлигидан далолатдир. Бироқ бунинг ортида ётган ачинарли ҳақиқат шундан иборатки, инсон ҳали ҳам ўз эҳтирослари, нафси, аччиқ ва ҳавосини назорат қилишни ўрганмади.

Инсоннинг табиатни эгаллашга бўлган интилиши кўпинча ҳаддан ошишга олиб келмоқда. Ортиқча истеъмол, бойликка бўлган муҳаббат, тезкор натижаларга эришиш хоҳиши, табиатнинг ижобий қонунларини инкор этиш билан ёмонлашмоқда. Ўзини назорат қилмаган инсон бор-йўғи табиатни эмас, ўз келажагини йўқотмоқда.

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, глобал исиш ва биохилма-хилликнинг йўқолиши инсоннинг ўзидан узоқ муддатли оқибатларни кўра олмаслигидан дарак беради.

Агар инсон ўзини назорат қилишни ўрганмаса, унинг табиат устидаги ҳар қандай устунлиги якун якунида ўзини ҳалокатга олиб келади.

Инсон нафсини чеклашни, ресурсларни тежашни ва масъулият билан фаолият олиб боришни ўрганиши лозим. Биз табиатга фақат ресурс сифатида эмас, балки бутун ҳаёт тизими сифатида қарашни ўрганишимиз керак.

Табиатни инсоннинг шахсий манфаатига хизмат қилувчи ресурс сифатида эмас, келажак авлод учун омонат сифатида кўриш лозим.

Атроф-муҳит билан уйғунликда яшаш, уни асраш ва сақлаш инсониятнинг асосий вазифаси бўлиши керак.

Бу масала асосан мусулмон ҳамжамиятига катта масъулият юклайди. Аллоҳ инсонни ер юзига хоким қилди.

Исломда табиатни муҳофаза қилиш ибодатнинг бир қисми ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозим:

1. Табиатга зарар етказмаслик. Ер юзини обод қилиш.
2. Мувозанатни сақлаш: ресурслардан меъёрда фойдаланиш.
3. Табиатни обод қилиш: дарахт экиш, сувни тозалаш, ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш.

Табиатни муҳофаза қилиш нафақат ғамхўрлик, балки Аллоҳнинг амрини бажаришнинг ва унга яқинлашишнинг бир йўлидир.

Инсоннинг ҳақиқий кучи табиатни эгаллашда эмас, балки ўзини бошқара билишида.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ҳар тунинг қадр бўлибон,
Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

Янги милодий йил кириши диёрларимизда яқин тарихдан урф бўлиб келмоқда. Бу масалада динга ғулув кетганлар ҳаром деб ҳукм ўқисалар, иймони заифроқ ҳамшаҳарларимиз айш-маишат, кибр ва ширкка яқин машғулотлар билан кўнгилхушликка одатланадилар.

Янги йилни нишонлаш масаласи ният ва тадбирнинг мазмунига боғлиқ. Динимизда Янги йилни нишонлашга боғлиқ тақиқ йўқ, лекин шариат қоидаларига мувофиқ бўлган баъзи тамойилларни инобатга олиш лозим.

Ният ва байрам мазмуни

Агар Янги йил фақат маданий ёки оилавий анъаналар доирасида нишонланса (масалан, яқинлар билан йиғилиш, бир-бирларини табриклаш, ҳадя улашиш, ўтган йилни эслаш, сарҳисоб қилиш), бу мумкин. Фақат бу жараёнда исломий қоидалар бузилмаслиги керак (масалан, ҳаром нарсалар истеъмол қилиш, номаъқул ишлар билан шуғулланиш, ва ҳоказо).

Ғайридинлар одатларига тақлид қилишга йўл вўймаслик

Мусулмонлар ўз дини ва анъаналарини асраб-авайлашга чақирилган. Агар Янги йил нишонланиши усули динимизга зид бўлган диний урф-одатлар билан боғлиқ бўлса (шағам ёқиш ва хоқазо), бу номақбул ёки тақиқланган ҳисобланиши мумкин.

• Янги йилни нишонласангиз, ислом қоидаларига зид бўлган ишларни (масалан, ортиқча сарф-харажатлар, ҳаром ишлар) четлаб ўтинг.
• Исломий байрам ва анъаналарга кўпроқ эътибор қаратинг, ўзлигингизни сақлаш учун уларни қадрли билинг.

Ҳамд айтишга ҳар бир кун лойиқ!

Кириб келаётган янги милодий (календарь, иқтисодий, ижтимоий, мавсумий) йилда сизга янада зиёда барака, қувват, ғайрат, соғлиқ, шу билан бирга - тақво, тавба ва ибодатга кенг илҳом насиб этишини Аллоҳдан сўрамиз!

Ҳар кунингиз байрам бўлсин!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ўқувчи — бу фақат тўлдирилиши лозим бўлган идиш эмас, балки ёқиладиган машъалдир.

Ўқувчига билим бериш фақат унинг миясини маълумотлар билан тўлдириш эмас, балки унда қизиқиш, илҳом ва мотивация уйғотишдир. Чунки ҳақиқий билим орқали инсон нафақат билим олади, балки уни ўз ҳаётида қўллашга интилади.

Машъални ёқиш учун, аввало, таълим берувчининг ўзи аланга бўлиши зарур. Унинг билимга бўлган иштиёқи, илҳоми ва ҳаётга муносабати ўқувчилар учун катта таъсир қилади. Чунки тингловчи фақат айтилган сўзларга эмас, устознинг ҳис-туйғулари ва хатти-ҳаракатларига ҳам қарайдилар.

Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи ўз ишига қалбдан берилган бўлиши керак. У нафақат фани бўйича, балки инсон сифатида ҳам гўзал ва кучли бўлиши зарур. Чунки айнан шу аланга ўқувчиларни буюк ишларга илҳомлантириши мумкин.

Ота-она фарзанд учун ўқитувчидир, тарбиячидир!

Ўқувчиларни “машъал” сифатида кўриш уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришни ҳам англатади. Улар ўз йўлларини топишлари, ўз ғоялари ва мақсадлари билан яшашлари лозим. Шунинг учун, таълим жараёнида тингловчиларнинг шахсий қизиқишлари, иқтидорлари ва орзуларини ҳисобга олиш муҳимдир.

Ҳақиқий муаллим, ўзининг алангаси билан, ҳар бир шогирдни ёритиб, уларнинг қалбида билимга бўлган муҳаббат уйғотади.

Бундай муносабат ва меҳнат орқали жамиятда чинакам ёруғлик ва илиқлик пайдо бўлади.

Ҳар биримиз муаллиммиз!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Сизга канални қайси алифбода ўқиш қулай?
Anonymous Poll
49%
Кирил алифбоси
24%
Lotin alifbosi
27%
Менга фарқи йўқ
Инсон ўзига нисбатан талабчан бўлмаса, йўл қўйилган хатолар ва муаммоларни ҳеч бир устоз ёки мураббий ҳал қилиб бера олмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси инсоннинг ўзида, унинг ички интизоми ва меҳнатида.

100 устоз ёрдамини оласизми ёки энг яхши шароитларга эгасизми, лекин ўзингизда ҳаракат, талабчанлик ва ўз масъулиятингизга бўлган ишонч йўқ бўлса, натижага эришиш қийин бўлади.

Сиз ўзингизни ўстиришга, ҳаракат қилишга ва ўрганган нарсаларингизни ҳаётга татбиқ этишга мажбур қилиш учун нима қиляпсиз?

Бир кунлик қийинчиликларга таслим бўлиб кетяпсизми ёки доимий равишда олға интила олапсизми?

Бу саволларга самимий жавоб беринг. Агар қилаётган ишларингиз етарли эмас экан, бу — жиддий муаммо.

Ҳар бир катта натижа кичик ҳаракатлардан бошланади. Бир кунлик кичик қадамлар сизни буюк мақсадларга етаклайди. 1$ арзимаган пул, лекин 1000$ ичида минг дона 1$ бор. Лоақал 1 та 1$ бўлмаса ҳам у маблағ 1000$ эмас, балки 999$ бўлиб қолади.

Аммо сиз ўзингизни мажбур қилмасангиз, бу жараёнга бошланғич қадамларни қўймасангиз, орзуларингиз йўқолиб кетади.

Устозлар йўл кўрсатишлари мумкин, аммо олға юриш фақат сизга боғлиқ.

✍️
Umid Hudoyberdiev|Online
Комил инсон барчада камолот кўради,
Ноқис инсон барчада нуқсон кўради.

Комил инсон сизнинг фақатгина фазилатингизга қараб муносабат билдиради. Камчиликларни кўрсада, аммо комил қирраларига таянади.

Комил инсон — бу инсон барчада яхши томонларни излайди, камчиликларга эмас, балки фазилатларга аҳамият қаратади. У мукаммал бўлишга интилиб, атрофидагиларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ноқис инсон эса аксинча, фақат камчиликларни излайди ва шулар асосида хулоса қилади. Бундай инсон ижобий жиҳатларни кўришга қодир эмас.

Бу фикр ҳаётда кўп учрайдиган вазиятларни тасвирлайди. Улар бизга ҳам комил инсон бўлишга интилиш, атрофдаги одамларнинг яхши жиҳатларига эътибор қаратиш ҳақида ўйлашга ундайди.

Сиз бундай ҳикматли фикрларни қандай қабул қиласиз? Бу сиз учун ҳаётда қандай аҳамиятга эга?

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Qoshiq butun, qiliching singanga o‘xshayotir…

©Najmiddin Ermatov

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Сукут ва сабр улуғ куч

Инсоннинг мустаҳкам пойдеворларидан бири бу ички сокинлик, сабр ва хотиржамликдир.

Бўм-бўш идишга гумбурлаш хосдир, камгаплик ва камтарлик - бўшлиқ нишонаси эмас.

Дарҳақиқат, ортиқча сўзлар ва бемаъни гаплар кўпинча маънавий бўшликни кўрсатади. Лекин ички кучи бор инсон ҳар доим ўзига ишонади ва ўзига шовқин солмасдан, катта натижаларга эришади.

Машҳур олим ва ихтирочи Никола Тесланинг ҳаёти бунга ёрқин мисолдир. Тесла ўз ишига қаттиқ меҳнат ва чуқур диққат билан ёндашган. У кўпинча жамоатчилик олдида кўриниш бермаган ва турли баҳсларда қатнашмаган. Лекин унинг ихтиролари – бугунги куннинг технологияларига асос бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг ўйлаш усули, илмий ишлари ва жасорати инсонларни доимо ҳайратга солиб келади. Тесланинг ички кучли имони унга машҳурликни эмас, балки инсониятнинг келажаги учун хизмат қилишни муҳим деб билишни ўргатган эди.

Хўш, бизга бу қандай сабоқ беради? Агар ҳаётда катта ютуқларга эришмоқчи бўлсангиз, фақатгина гапиришга эмас, балки амал қилишга, ўз маънавий кучингизни топишга ва уни сафарбар қилишга эътибор беринг. Сўзсизлик – кучсизлик эмас, аксинча, ички тўқликнинг, маънавий бойликнинг белгиси.

Шундай экан, қадрли дўстим, шовқинли дунёда тинч ва қатъиятли бўлишга ҳаракат қилинг. Ичингизни тўлдиринг – билим, меҳнат, меҳр-муҳаббат билан. Шу орқали сиз нафақат ўзингизни, балки атрофингизни ҳам ёритасиз.

Ҳаётингиздаги шовқинни ички маънавий куч билан алмаштиринг ва ўзингизнинг ҳақиқий қудратингизни намоён этинг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Сиз билан бўш вақтларида гаплашадиганлар билан, Сиз билан гаплашиш учун махсус вақт ажратадиганларни фарқлай билишингиз керак.

“Вақтим йўқ, бандман”, - дейилганда:
“Сенга вақтим йўқ", - назарда тутилади одатда.

Ҳаётимизда ҳамма нарса вақтга боғлиқ. Вақт — бебаҳо неъмат. У орқага қайтмайди, уни на сотиб олиш, на қайтариш мумкин. Шунинг учун кимгадир вақт ажратиш нафақат ҳаракат, балки бу инсонга бўлган ҳурмат ва аҳамиятнинг белгисидир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Имам ал-Ғаззолийнинг асосий насиҳатлари

1. Аллоҳга ихлосли бўлиш:
- Ҳар бир амални, ибодат ёки кундалик ишлар бўладими, Аллоҳнинг розилиги учун қилиш зарур.
- Риёдан қочиш муҳим. Аллоҳ учун қилинмаган амал инсоннинг руҳини зарарга учратади.

2. Ўзингизни таниш:
- Ўзини таниш – Аллоҳни танишга йўлдир. Инсон ўзининг заифликларини, қувватини ва ниятларини англаб етса, Аллоҳни ҳам чуқурроқ тушунади.
- Ҳар бир инсон ўз нияти ва ҳаракатларини таҳлил қилиши керак.

3. Нафсга қарши кураш:
- Нафс инсоннинг энг катта душманидир. Нафснинг ёмон хоҳишларини енгиш – руҳий покланиш йўлидаги муҳим қадам.
- Имом Ғаззолий нафсни тарбиялаш, зоҳидлик қилиш ва шахсий истакларни чеклашни тавсия қилган.

4. Руҳий илмларнинг афзаллиги:
- У зоҳирий илмларни (масалан, фиқҳ) муҳим деб билган, лекин улар қалб поклиги ва Аллоҳга яқинликни таъминламаса, улардан фойда йўқлигини таъкидлаган.
- Илм инсонни руҳан тўғри йўлга бошлаши керак.

5. Тавба қилиш:
- Доимий тавба қилиш ва хатоларни тузатишга интилиш зарур.
- Ҳар куни ўзининг ҳаёти ва амалларини таҳлил қилиш ва тавба орқали руҳни поклаш муҳим.

6. Тил ва фикрларни назорат қилиш:
- Тилни эҳтиёт қилиш: Ортиқча гаплар, бўҳтон ва ёлғон инсоннинг руҳий тараққиётига тўсқинлик қилади.
- Тоза фикрлар: Ёмон фикр ва ниятлардан қочиш зарур.

7. Ниятнинг аҳамияти:
- Ҳар бир амал ниятга боғлиқ. Агар ният яхши бўлса, ҳатто оддий ишлар ҳам ибодатга айланади.

8. Ўлимни ёдда тутиш:
- Инсон ҳаётнинг ўткинчилигини тушуниши керак. Аллоҳга тайёргарлик кўриш учун ҳар куни ўлим ҳақида мулоҳаза қилиш лозим.
- Имом Ғаззолий: “Ҳар куни ўлим яқин бўлгандай яшанг,” деб таъкидлаган.

9. Жамият учун фойдали бўлиш:
- Қашшоқларга ёрдам бериш, адолатни ҳимоя қилиш ва инсонлар ўртасида меҳр-шафқатни тарқатиш муҳим.
- Кибрдан қочиш ва инсонларга камтар бўлишни тавсия этган.

10. Тарбиянинг аҳамияти:
- Инсон тарбияси болаликдан бошланади. Ота-оналар фарзандларни руҳан ва ахлоқан тўғри йўналтиришда масъулдирлар.
- Қалб ва руҳни поклаш учун диндор ва тўғри одамлар билан мулоқотда бўлиш муҳим.

Имом Ғаззолийнинг маслаҳатлари:
- “Қалб — инсоннинг асосидир. Агар қалб тоза бўлса, барча амаллари ҳам тўғри бўлади.”
- “Нафсига қарши курашмаган инсон ташқи душманларни енголмайди.”

Имом Ғаззолий ҳар бир инсонни руҳий покликка, ихлосли ибодатга ва ўзини яхшилашга чорлаган.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Жаханнам азоби жуда катта даҳшатга эга. У ҳақида ўйлашнинг ўзи инсонни қўрқувга солади. Лекин ҳақиқий мўмин инсон, қанчалик ашаддий ёмонлик қилган бўлса ҳам, бундай азобни ҳатто душманига ҳам раво кўрмайди.

Бу инсонийликнинг энг юксак белгисидир — ёмонлик қилганларга ҳам раҳм-шафқат қила олиш. Шу орқали инсон адолатли, кечиримли ва инсофли бўлишга интилади.

Сизга у ёки бу сабабга кўра қилинган ёмонликни кечиришингиз билан адашган бир инсонни дўзаҳ азобидан сақлайсиз. Ва ўзингизда енгиллик хиссини қайтариб оласиз. Энг камида, ўша хато қилган инсонни жаҳаннамга киришига гувоҳ сифатида вақт кетказиш ўрнига, жаннатга ваҳлироқ кирасиз.

Барчамиз шу туйғуларни қалбимизда сақласак, дунё боғу-бўстонга айланади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Инсонлар кўпинча фикрлашича: янги жой, янги муҳит ва янги ҳаёт уларга бахт олиб келади. Уларга шундай туюладики, барча муаммоларни қолдириб, фақат янги имкониятлар билан янги ҳаёт бошлайдилар. Лекин ҳақиқат шундаки, инсон қаерга бормасин, ўзининг ички олами, муаммолари ва ҳис-туйғулари унинг билан бирга бўлади. Атроф-муҳит ўзгариши мумкин, лекин ички дунёни ўзгартириш учун фақат янги жой етарли эмас.

Ҳаётини тубдан ўзгартиришни истаган инсон аввало ўзининг ички ҳис-туйғуларини, фикрларини ва ёндашувини таҳлил қилиши лозим. Чунки бахт ташқи омилларга эмас, балки инсоннинг ички руҳиятига боғлиқ. Янги жойга бориш имкониятдир, лекин ҳақиқий бахт ўз устингизда ишлаш ва ўзингизни янгилаш орқали келади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Оила ўчоғини ёқиб туриш — бу ҳам алоҳида меҳнат. У ҳар қандай бошқа иш сингари осон эмас, енгил эмас ва албатта, кам аҳамиятли ҳам эмас. Аслида, бу инсоннинг энг муҳим ишларидан бири саналади.

Оила — инсон ҳаётининг асоси, унинг бахти, қувончи ва руҳий қувватининг манбаидир. Оилани мустаҳкам тутиш, уйда тинчлик ва хотиржамлик муҳитини яратиш катта масъулият ва меҳнат талаб қилади. Уй ўчоғини доим ёқиб туриш, бу нафақат уйни иситиш, балки оила аъзолари ўртасидаги муҳаббат ва бирдамликни сақлаб туришдир.

Бу ишни асосан хотин-қизлар ўз зиммаларига олишади. Улар кундалик ишлар, болалар тарбияси ва оилавий масалаларни ҳал этишда жуда катта куч ва меҳр сарфлайдилар. Уларнинг бу меҳнати қадрланиши керак, чунки бу меҳнат ортида ҳар бир инсоннинг бахти ва келажаги ётади.

Аммо эркак кишида ҳам бу ишда катта масъулият ва вазифа бор. Бу ишни амалга оширишда таъминотдан ташқари, жипслаштириш, ўзига масъулият олиш, меҳр, кенглик қилиш ва ҳимматли бўлиш каби аҳамиятли жиҳатлари бор. Эркак деган сўз айни шу жойда асқатади ва намоён бўлади.

Шунинг учун ҳам оиладаги ишларга “оддий” ёки “аҳамиятсиз” иш сифатида қараш нотўғри. Аксинча, бу ишни ўз вақтида ва мароми билан бажариш — оиланинг ёруғ келажагига қўйилган асосий қадамдир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Барча тез хоҳлайди. Лекин «тез» узоқ йўлга юришни билмайди.

Ҳар бир инсон ўз мақсадларига тезроқ эришишни хоҳлайди, лекин барқарор ва мустаҳкам натижаларга эришиш учун вақт ва сабр талаб қилинади.

Тезкорлик кўпинча шошқалоқликка олиб келади, ва натижада ишлар чуқур ўйланган режа ва пухта тайёргарликсиз бажарилади. Бу эса узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш ўрнига, қисқа муддатли муваффақиятларгагина олиб келади.

Ҳаётда энг мустаҳкам нарсалар – бу вақт, меҳнат ва тажриба орқали қўлга киритиладиган нарсалардир. Камол топиш, муваффақиятга эришиш ва ҳақиқий бахт – тезкор қадамлар эмас, балки босқичма-босқич эришиладиган ҳодисалардир. Шунинг учун ҳаётда барча ишларни сабр ва пухталик билан бажариш муҳимдир.

Тезлик керак бўлган жойларда ҳам ақл билан ҳаракат қилиш, шошилмаслик ва ҳар бир қадамни ўйлаб босиш энг тўғри йўлдир. Шундагина натижа нафақат тез, балки бардавом ҳам бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
2025/07/03 23:00:15
Back to Top
HTML Embed Code: