Telegram Web Link
🏆 Энг сара жамоалар ДХХ кубогини қўлга киритиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди

Жорий йил республика ёшлари ўртасида ўтказилаётган футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари қизғин паллага кирмоқда.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан сараланган жамоалар финал босқичида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.

Энди уларни олдинда кубок учун бўладиган муросасиз баҳслар ва турли хил қизиқарли маданий тадбирлар кутмоқда.

Ишонамизки, улар орасидан келажакда дунё саҳнасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган футболчилар етишиб чиқади.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🔥16🤔1
#Тезкор
❗️⚠️Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

🔣Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, ҳокимият органи мансабдор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

📣Хусусан, Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Шундан ҳозир 20 минг АҚШ долларини беришини, қолган 10 минг АҚШ долларини эса ҳосил йиғимидан сўнг бериши кераклигини айтади.

Ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

👮Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142🔥20👎5🤔1
Катта финалга йўл: ДХХ Кубоги қуръа ташлаш маросими билан бошланди

2021 йилдан бошлаб республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

⚽️Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.

1️⃣Биринчи босқич – туман/шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.

2️⃣Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

🙎🏻‍♂️🙍🏻‍♀️Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 254 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди.

🔊Республика босқичи – 18-23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ташкил этилиб, унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади. Финал ўйини эса 23 август куни “Жар” стадионида ўтказилади.

Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🔥17👎5
ДХХ кубоги – 2025. Қуръа натижалари

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78🔥20👎4
🔴 Наманган вилоятида моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди

❗️ Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан ноқонуний даромад топаётган “уддабуронлар”нинг қилмишлари фош этилди.
Жумладан, Наманган шаҳрининг Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи,
1995 й.т. фуқаро кўп қаватли уйларнинг бирида 15 нафар шахсга диний сабоқ берган бўлса, Маърифат маҳалласида яшовчи, 1974 й.т. аёл ўз хонадонида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил этиб, уларнинг ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олиб келган.

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 й.т. шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.

Айни шу каби ҳолат Уйчи туманининг Машад маҳалласида ҳам кузатилиб, унда 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ бериш билан шуғулланган.

Таъкидлаш лозимки, бундай қонунбузарликлар Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 й.т. 2 нафар шахс томонидан ҳам содир этилган.

Қилмишлари фош бўлган барча сохта “диндорлар” ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилди.

❗️ Юртимизда дунёвий илм олиш билан бирга, диний таълим учун ҳам барча имкониятлар яратилган, шундай экан фарзандларингизни ноқонуний ва диний ўқуви шубҳа остида бўлган шахслар қўлига топшириб қўйманг.
Унутманг фарзанд тарбияси ва келажаги учун ота-она жавобгардир.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎17🔥16🤔3
2025/10/27 13:35:50
Back to Top
HTML Embed Code: